2025 йил 26 май куни Лас Вегасдаги Фонтаинеблеау меҳмонхонасида навбатдаги American Music Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимни машҳур хонанда Женнифер Лопес олиб борди ва у кечани ўзининг 23 қўшиқдан иборат қўшиқлар тўплами билан очиб берди.

Бейонсе ўзининг “Cowboy Carter” номли кантри альбоми учун иккита мукофотни қўлга киритди, Post Malone кутилмаганда “Энг яхши кантри ижрочиси” номинациясида ғолиб чиқди, деб ёзади Variety.
Хонанда Билли Айлиш еттита мукофотга сазовор бўлиб, маросимнинг мутлақ ғолибига айланди:
Эминем 15 йилдан сўнг ижодга қайтишини иккита мукофот билан нишонлади: хонанда “Энг яхши ҳип-ҳоп альбоми” (he Death of Slim Shady) ва “Энг яхши ҳип-ҳоп ижрочиси” номинацияларида ғолиб чиқди. Грэйси Абрамс “Йилнинг янги артисти” бўлди, Леди Гага ва Бруно Марс эса “Энг яхши мусиқий клип” ва “Йил ҳамкорлиги” мукофотларини қўлга киритди.
Иcон мукофотига сазовор бўлган Жанет Жексон етти йил ичида биринчи марта телевидениеда чиқиш қилди. У ўзининг машҳур композицияларини ижро этди ва мусиқа ва фидойилик ҳақида нутқ сўзлади.
“Мусиқага қўшган улкан ҳиссаси учун” мукофотини афсонавий Род Стюарт олди. Ўз нутқида у қўшиқчилик ҳар доим унинг асосий мотивацияси бўлганини, ҳеч қачон бойлик ва мансабга интилмаганини таъкидлади. У кечани “Forever Young” қўшиқ ижроси билан якунлади.
Шунингдек, тақдирлаш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар Блейк Шелтон, Лейни Уилсон, Гвен Стефани, Бенсон Бун, Рене Рапп, Глория Эстефан, Алекс Уоррен, Бекки Жи ҳамда Мануэл Туризо ижросидаги янги ва машҳур композицияларни тинглади.
Изоҳ (0)