• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тожикистондан Ўзбекистонга 14,5 кило гиёҳванд модда олиб ўтаётган шахс қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистонга Тожикистондан контрабанда йўли билан 26 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олиб келингани аниқланди.

    Фото: Видеодан кадр

    Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан хизматнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1986 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ўзбек-тожик давлат чегарасини қонунга хилоф равишда бузиб ўтган вақтида тўхтатиб қолинган.

    Унга тегишли сумка кўздан кечирилганда, 15 дона ўрамдаги жами 14 кило 584 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Шундан сўнг, уни буюртма қилган шахсни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир давом эттирилди. Натижада Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс Бекобод туманида наркотик моддани қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бошқа ҳолатда эса, хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган 9 кило 467 грамм опий моддасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Терговга қадар текширув давомида тожикистонлик наркокурер томонидан Сурхондарё вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан етказиб берилган наркотик моддани Денов туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро қабул қилиб олиб, Тошкент вилоятига олиб келгани аниқланган ва у ҳам процессуал тартибда ушланган.

    Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда, Фарғона—Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда Қўқон шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган йўловчи ўзининг бел қисмига 1 кило 759 грамм гашиш яшириб олгани аниқланган.

    Фарғона шаҳрида кузатилган ҳолатда эса, Фарғона—Тошлоқ йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган, 1995 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Запарожес” тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 995 грамм гашиш борлиги аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

    Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 26 кило 805 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Улар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

    Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди. Май ойининг бошларида Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 килограмм гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланганди. 

    19 май, 10:11   Изоҳ (0)   3852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ДХХ#гироҳвандлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё ва Навоийда фуқароларни 52 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

    26 март, 20:00

    Тошкентда 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви режали ўчирилади (рўйхат)

    26 март, 23:45

    Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг бош инспектори пора устида ушланди 

    28 март, 16:43

    Қибрайда фуқаро хонадонидан 1,1 млрд сўмлик тақиқланган дори ва тиббиёт буюмлари топилди

    28 март, 20:20

    Тошкентда чет эл фуқаросидан фирибгарлик билан 70 минг доллар талаб қилган уч киши ушланди (видео)

    2 апрел, 12:26

    ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи Агзам Избосаров вафот этди

    4 апрел, 11:42

    Самарқандда гиёҳванд модда сотган мактаб директори ва шеригига суд ҳукми ўқилди

    8 апрел, 18:00

    Ўзбекистонда бир ҳафтада “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 19,5 млрд сўм зарар етказди

    10 апрел, 08:55

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    8 май, 23:04

    Тошкентда бир оилани 150 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

    12 май, 14:25

    Давлат хавфсизлик хизматининг Call-маркази ишга тушди

    14 май, 19:15

    Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни талон-торож қилмоқчи бўлган завод ходимлари қўлга тушди 

    17 май, 09:48

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    18 май, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.