АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 37 триллион долларга етди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик давлат қарзи динамикасини акс эттирувчи диаграммани янгилади. Графикда кўрсатилишича, ташқи қарз ҳажми рекорд даражадаги 37 триллион долларга чиқди. Аввалги рекорд 2024 йил ноябрида қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакат қарзи 36 триллион доллардан ошганди.
АҚШ Конгрессининг Қўшма иқтисодий қўмитаси 2026 йил февралида қарз яна қарийб 1 триллион долларга ортишини кутмоқда. Америка давлат қарзи номинал қиймати бўйича дунёдаги энг йирик қарз ҳисобланади. Президент Дональд Трамп сайловолди кампанияси вақтида давлат қарзини камайтиришга ваъда берганди.
Ўшанда у буни криптовалюталар ёрдамида амалга оширишни таклиф қилган. Сиёсатчи инаугурациядан олдин демократларни давлат қарзи чегарасини бекор қилгани учун танқид қилган бўлса-да, июнь ойида иқтисодий инқирознинг олдини олиш учун бу чекловни бутунлай бекор қилиш тарафдори эканини айтган.
Кейинроқ конгресс Трампнинг давлат қарзи чегарасини 4 триллион долларга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Изоҳ (0)