• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси, деб эълон қилди. 

    Мажлис аввалида сўз олган Халқ демократик партияси фракцияси раиси Улуғбек Иноятов ХДП фракциясининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган қарорни ялпи мажлис кун тартибига киритиш таклифини билдирди.

    Дастлаб, парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси юзасидан Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси Наримон Умаровнинг маърузаси эшитилди.

    Моддама-модда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиниб, Сенатга юбориш тўғрисида қарор қилинди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ўзини парламентдаги мухолифат, деб эълон қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов фракциянинг бу ҳақдаги расмий баёнотини ўқиб эшиттирди.

    У парламентдаги кўпчилик – “Тараққиёт блоки”га нисбатан фикрини билдириб, фракция мазкур блокнинг тузилишига эътироз билдирмаган ҳолда, унинг устувор вазифалари, шунингдек, ҳукумат дастури ва фаолиятининг айрим йўналишларига қўшила олмаслигини маълум қилди.

    Шунингдек, айни вақтда учинчи ўқишда қабул қилинган сўл партиялар, сосиал-демократия ғоялари тарафдорлари билан биргаликда ташаббус қилинган парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун, ўзини парламентдаги мухолифат, деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси учун кенгайтирилаётган ҳуқуқ ва имкониятлардан тўлақонли фойдаланишни кафолатлашини қайд этди.

    “Партиямиз электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, мамлакатда кучли ижтимоий сиёсат юритишни давом эттириш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси, деб эълон қилади”, — деди, ХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов.

     

    Шунингдек, парламентдаги мухолифат фракцияси сифатида амалга оширилиши муҳим деб ҳисобланган бир қатор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

    Хусусан: 

    – қонун лойиҳалари ва парламент муҳокамасидаги долзарб масалалар бўйича ўз сайловолди дастури мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қатъий сиёсий позисияни билдириб бориш;
    – ҳукумат ва парламентдаги кўпчиликнинг таклиф ҳамда ташаббусларини танқидий кўриб бориш, улар юзасидан ўз муносабатларини билдириб бориш; 
    – ҳукумат ва парламентдаги кўпчилик томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳалари бўйича зарур деб кўрилган ҳолда муқобил қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;
    – иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ҳукумат ҳаракат дастури ижросини танқидий баҳолаш ва ўз нуқтаи назарини билдириш;
    – парламент назорати воситаларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан қабул қилинган қонунларнинг ҳуқумат томонидан сўзсиз ижро этилиши, қонун лойиҳаларини парламентга ўз вақтида ва сифатли киритилиши, қонунлар ижроси учун зарур бўлган қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш устидан таъсирчан назорат олиб бориш.

    Шу ўринда, парламентда мухолифат нима учун керак, деган савол бўлиши табиий.

    Мухолифат — қабул қилинаётган қарорларни танқидий кўриб чиқиш орқали тўғри йўл танлашга кўмаклашади, шу орқали қарорлар янада халқчил, асосланган ва адолатли бўлиши таъминланади. Мухолифат одатда назоратчи ролини бажариб, ҳокимиятга келган кучларни сергак, уйғоқ бўлишларини таъминлайди.
    Шунингдек, мухолифат аҳоли ва сайловчиларини қийнаётган муаммоларни кўтариб чиқиб, парламентдаги кўпчилик эътиборини ушбу масалаларга қаратади, уларни ҳал қилиш учун кўпроқ эътибор қаратишни талаб қилади. 

    Умуман олганда, мухолифат фуқароларнинг фикр билдиришга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш усули ҳамдир.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп ўринга эга икки фракция – Либерал-демократик партия ва “Миллий тикланиш” демократик партияси бирлашиб, “Тараққиёт блоки”ни тузган эди.

    Шунингдек, 2024 йилнинг ноябрь ойида Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтганди. Шу билан бирга, сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўца, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирган.

    13 май, 18:00   Изоҳ (0)   2691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    13 май, 17:45

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    13 май, 17:20

    Чет элдан депортация қилинган ўзбекистонликларга 2 йил “загранпаспорт” берилмайди

    13 май, 16:43

    Сурхондарёда вояга етмаган бола ЙПХ ходимини судраб, Cobalt олиб қочди (видео)

    13 май, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    13 май, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55

    Twitter асосчиси қуёшда юриш вақтини назорат қилувчи Sun Day иловасини тақдим этди

    Технологиялар | 18 июл, 18:52

    Тошкентда ижарадаги уйида “Покер” ўйинларини ташкил этган хорижлик фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:45

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.