Tʼway Air Сеул ва Тошкент ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сеул—Тошкент—Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларининг дастлабки рейси 23 майга белгиланган.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Airbus А330-300 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.
Tʼway Air 2010 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Сеулда жойлашган Жанубий Кореянинг арзон авиакомпаниясидир. Ушбу авиакомпанияга 2025 йилнинг февралида Сеул—Тошкент—Сеул йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилганди.
Изоҳ (0)