• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Ўзбекистонда оқилона ташқи қарз сиёсати юритилмоқда

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида либераллаштиришга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, халқаро ҳамжамият билан молиявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташқи сиёсатда кескин ўзгаришлар рўй берди.

    Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон ташқи сиёсатида илгари кузатилмаган фаол, очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни олиб бормоқда. Хусусан, халқаро капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали иқтисодий-ижтимоий лойиҳаларни қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлаш ҳамда мамлакат суверен кредит рейтингини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    Бу каби шароитда айрим ижтимоий тармоқларда “Мамлакатнинг ташқи қарзи ошиб бормоқда, бунга эҳтиёж нимада, нима учун ташқи қарз жалб этилди, жалб этилган маблағлардан қандай мақсадларда фойдаланилмоқда, келажакда ташқи қарз билан боғлиқ муаммолар вужудга келмайдими?” – каби йўсиндаги кўплаб саволлар оқими тўхтамаяпти. 

    Бу каби саволларга иқтисодчилар, экспертлар, мамлакат молия-банк тизимида фаолият юритувчи соҳа вакиллари ҳам жавоб бериб келмоқда, лекин амалга оширилаётган ташқи қарз борасидаги сиёсатни ўзининг “қаричи” билан таҳлил қилувчи айрим “танқидчилар” бунга қониқиш ҳосил қилмасдан ҳеч қандай асосларсиз бу ҳолатга нисбатан ноҳолис фикр билдириб, одамлар орасида ислоҳотларга бўлган ишончсизлик кайфиятини уйғотишга уринишмоқда.
     Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳалар (ичимлик суви ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, уй-жойлар қуриш, таълим ва соғлиқни сақлаш лойиҳалари) билан бирга инфратузилма ва базавий тармоқларни ривожлантиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, 2017-2023 йилларда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 16 млрд. АҚШ доллари ўзлаштирилди, 103 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 5 миллионга яқин аҳолининг кундалик ҳаёти яхшиланишига таъсир қилган 9 мингта ижтимоий ва инфратузилма иншоотлари қурилди ва таъмирланди. 38 та янги йирик саноат қуввати ишга туширилиб, 6,5 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилди. 

    Табиийки, бу каби лойиҳаларни амалга ошириш йирик миқдордаги молиявий маблағларни талаб этади. Бу шароитда йирик ҳажмдаги молиявий маблағларни давлат бюджетидан ажратилиши, бюджетга ортиқча юк бўлиб ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш борасида давлатнинг ўз олдига қўйган вазифаларини амалга оширишга йўналтириладиган харажатларнинг чекланишига сабаб бўлади. 

    Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш мақсадида солиқ ставкаларининг оширилиши ёки янги турдаги солиқларнинг жорий этилиши эса истиқболда иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларга, хусусан бизнес субъектлари фаолияти ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда “хуфёна иқтисодиёт” кўламини ошириши мумкин. Бу каби шароитда қўшимча молиявий маблағларни жалб этишнинг жаҳон амалиётида кўп синалган ва энг самарали усулларидан бири хорижий мамлакатлар, халқаро молия институтлари ва халқаро молия бозорларидан маблағ жалб этиш ҳисобланади. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига эришиш йўлидаги белгиланган вазифаларни самарали бажариш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида халқаро капитал бозоридан молиявий ресурсларни жалб қилиш ва улардан мақсадли фойдаланишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлардан маблағ жалб қилиш осон масала эмас, бунинг учун мамлакатнинг халқаро даражадаги нуфузи, жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқалари кўлами, суверен кредит рейтинги даражаси, молиявий жиҳатдан барқарорлиги ҳамда жалб этилган маблағлар орқали амалга оширилган лойиҳаларнинг натижадорлиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўз навбатида жаҳондаги нуфузли рейтинг агентликлари томонидан доимий равишда мамлакатнинг молиявий барқарорлиги, иқтисодий ўсиш даражаси, ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳаларнинг натижаларини баҳолаш асосида тегишли рейтинг даражаси тасдиқланади. Содда қилиб айтганда мамлакатнинг молиявий барқарорлиги ва унинг тўлов қобилиятига нисбатан ишонч бўлсагина хориждан маблағ жалб қилишга имкон бўлади, акс ҳолда бунинг мутлақо имкони йўқ.

    Маълумки, мамлакатимизда 2017 йилга қадар қарз масалаларига салбий омил сифатида қаралган ва уни ошишига йўл қўйилмаган. Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббускорлиги асосида жаҳон мамлакатлари билан ўзаро савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, фаол, очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат олиб борилмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизнинг нуфузи минтақа ва халқаро миқёсда ошиб, қатор минтақавий ва халқаро ташкилотлардаги ўрни ва овози мустаҳкамланиб бормоқда. 

    Сўнгги йилларда мамлакатга хорижий капитални жалб қилиш учун қулай инвестисиявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида валюта бозори либераллаштирилди, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш бўйича барча чекловлар бекор қилинди, қулай фискал тизим яратилди. Бу ҳолат жаҳон ҳамжамияти томонидан йирик халқаро тадбирларда доимо эътироф этилиб, юқори даражада баҳоланиб келинмоқда. 
    2017 йилдан кейин жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувни кучайтириш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ва мамлакат молия тизимидаги жадаллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар қарзга бўлган муносабатни ўзгартирди. 2024 йил якунига кўра, мамлакатимизнинг умумий ташқи қарзи 63,9 млрд. АҚШ долларини (шундан, давлат ташқи қарзи – 33,7 млрд. АҚШ долл., ёки ЙAIМга нисбатан 29,3 фоиз; хусусий ташқи қарз – 30,2 млрд. АҚШ долл. ёки ЙAIМга нисбатан 26,3 фоиз) ёки ялпи ички маҳсулотга (ЙAIМ) нисбатан 55,6 фоизни ташкил этди.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда давлат қарзи ва ташқи қарз билан боғлиқ ҳолатни мунтазам назорат қилиш, унинг хавфсиз чегарасини белгилаш ҳамда бу борадаги хавф-хатарларнинг олдини олиш каби масалалар доимий эътиборда. Халқаро валюта жамғармаси тавсияларига кўра, Ўзбекистондаги ҳозирги қарз кўрсаткичи “мўтадил” даражада деб эълон қилинган. ЙAIМнинг 60 фоиз чегарасигача бўлган қарздорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига хизмат қилиши жамғарма томонидан таъкидланган. Шунингдек, мамлакатимизнинг “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонунига кўра ҳам, давлат қарзи суммасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги белгиланган.

    Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) 2024 йил июль ойидаги 4-модда (Артиcле IV) доирасида эълон қилган ҳисоботига кўра, ҳозирда Ўзбекистон давлат қарзи ва давлат ташқи қарзи бўйича хатарлар паст даражада ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш салоҳияти “юқори” ҳисобланади. Шунингдек, ҳисоботда Давлат ташқи қарзи асосан халқаро молия институтларининг узоқ муддатли имтиёзли шартлардаги кредитларидан иборатлиги ҳисобига қайта молиялаштириш хатари пастлиги қайд этилган.

    Давлат ташқи қарзининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши барқарор иқтисодий ўсиш, қўшимча қиймат яратадиган соҳалар, хусусан, ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш, инсон капитали ва инновацияларни ривожланишига ҳисса қўшади. Ўзбекистон Республикаси номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинаётган ташқи қарз маблағларининг асосий қисми мамлакатимиз аҳолисининг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳалар билан бирга миллий иқтисодиётда инфратузилма ва базавий тармоқларни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтирилмоқда. 

    2024 йил якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 45,3 фоизи ёки 15,3 млрд. АҚШ доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 17,0 фоизи ёки 5,7 млрд. АҚШ доллари энергетика саноатига, 8,7 фоизи ёки 2,9 млрд. АҚШ доллари қишлоқ ва сув хўжалигига, 8,5 фоизи ёки 2,9 млрд. АҚШ доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 8,5 фоизи ёки 2,9 млрд. АҚШ доллари уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур лойиҳалар миллий иқтисодиётда узоқ йиллар давомида инвестисияларга бўлган юқори талаб шаклланган ҳолатда иқтисодиётни ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, уларни модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлаштиришга қаратилган. 

    Давлат ташқи қарзи энг кўп жалб қилинаётган давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги маблағларнинг катта қисми мамлакатимизда олиб борилаётган муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилаётганлиги натижасида халқаро молия институтлари томонидан имтиёзли шартларда тақдим қилинган бўлиб, мазкур қарз маблағлари асосан ижтимоий соҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. 
    Аҳолини тоза ичимлик суви, барқарор электр энергияси ва арзон уй-жой билан таъминлаш борасидаги кечиктириб бўлмайдиган лойиҳалар халқимизнинг асосий эҳтиёжларини қондириш ва бирламчи яшаш шароитини яратиш билан биргаликда иқтисодий ўсиш суръатларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бу борада 2024 йил якунлари бўйича эришилган натижа ислоҳотлар самарасини, шу жумладан, давлат қарзини бошқариш борасида тўғри йўл танланганлигини яққол кўрсатиб турибди.

    Юқоридаги таҳлиллардан хулоса шуки, ҳозирги кунда дунё мамлакатлари иқтисодиётининг бир-бирига интеграциялашуви кучайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон иқтисодиётининг очиқлигини таъминлаш давлат қарзи масаласини юзага келтиради. Чунки яқин истиқболда миллий иқтисодиётнинг тез суръатларда ўсишини таъминлаш орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириб бориш каби устувор вазифа белгиланган. Табиийки, бундай шароитда ички ва ташқи қарз манбаларига юқори эҳтиёж сезилади. Чунки миллий иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, юқори истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш қўшимча молиявий ресурсларни талаб этади.

    Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган оқилона ташқи қарз сиёсати миллий иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни модернизациялаш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, зарур ижтимоий инфратузилмани яратиш ва пировардида эса халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилмоқда.

    Атаниязов Жасурбек Хамидович 
    иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

    17 апрел, 20:06   Изоҳ (0)   615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик қизлар Европа Математика Олимпиадасида илк иштирокдаёқ 3 та медални қўлга киритди

    17 апрел, 14:43

    Янги Андижон – мураккаб демографик масалага самарали ечим

    16 апрел, 15:29

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонасида “Ўзбек миллий кийимлари куни” мавзусида брифинг ўтказилди

    11 апрел, 15:43

    Ўзбекистон дипломатиясида тарихий воқелик: дунё қонун ижодкорлари Тошкентда жамланмоқда

    6 апрел, 12:19

    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим» имзоланади

    3 апрел, 10:47

    Ўзбекистонлик ёш кардиологнинг тақдимоти халқаро анжуманда юқори баҳоланди

    1 апрел, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.