• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Атом бомбасидан воз кечиш учун имзо чеккан Қозоғистон ва Украина, Марғилоннинг 1962 йилги омборчи-миллионери, 23 майда янграган сўнгги қўнғироқ. Ўзбек матбуоти 25 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 25 май, чоршанба

    1932 йил 25 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 1962 йил 25 май, жума

    24 май куни Ўзбекистонга Мали президенти Модибо Кейта келган. «Раҳмонқул Қурбонов (Ўзбекистон ҳукумати раиси) ва Модибо Кейтанинг нутқлари кўп марта қарсаклар билан бўлиниб турди. Модибо Кейта Ёдгор Насриддинова (Ўзбекистон парламенти раиси) ва Раҳмонқул Қурбонов билан биргаликда очиқ автомашинага тушади ва мотоциклчиларнинг фахрий эскорти кузатиб боргани ҳолда ўзи учун ажратиб берилган резиденцияга жўнайди. Ўзбекистон пойтахтининг минг-минглаб меҳнаткашлари бутун йўл бўйи ҳурматли меҳмонни ва унинг йўлдошларини самимий табрикладилар», — дейилади «Қизил Ўзбекистон» репортажида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    Шу кунларда Ўзбекистон кутаётган яна бир муҳим тадбир — миллий мактабларда рус тилини ўқитиш масалаларига бағишланган иккинчи республикалараро конференция. Шу муносабат билан марказий газеталарда ҳар куни шу конференция ва умуман рус тили ҳақида мақолалар бериб борилмоқда. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти рус тили кафедраси мудири А.Бўрибековнинг «Рус тили — билим калити» мақоласида шундай дейилади: «Рус тили республикамизда бошқа қардош республикалардаги каби бошланғич мактабданоқ ўрганила бошлайди ва ўрта мактабнинг охирги синфигача давом этади. Шунга қарамай, ўрта мактабни битирит чиққанлар орасида рус тилини етарли даражада билмайдиганлар кўп учрайди. Афсуски, кўп вақтдан буён давом этиб келаётган бу ҳолга чек қўйиш учун республика Маориф министрлиги тегишли чора кўрмаётир... Агар ўрта мактабни битирган кишилар рус тилини программа ҳажмида дуруст билганларида, олий ўқув юртларида рус тилини ўргатишнинг ҳожати ҳам йўқ эди. Ҳақиқатда эса бундай эмас, шунинг учун студентлар олий ўқув юртида рус тили ўрганишлари зарур».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    Марғилонда шаҳар партия қўмитасининг пленуми бўлиб ўтган. Унда «социалистик мулкни талон-торож қилиш, ўғирлик, порахўрлик каби ярамас ҳоллар»га йўл қўйганлар фош қилинган. Масалан, таъкидланишича, «Горчаково ‘заготзерно’сининг омборчиси Т.Эгамбердиев узоқ вақт давлат мулкини ўғирлаб келган. У бир миллион сўмга яқин донни талон-торож қилган. Т.Эгамбердиев данғиллама уйлар қурган, енгил машиналар сотиб олган. Шаҳар партия комитети масалани атрофлича ўрганиш, Эгамбердиевнинг партия аъзоси деган юксак номга бутунлай номуносиб хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралаш ва жиноий жавобгарликка торттириш ўрнига, унга виговор беришдан нарига ўтмаган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    Украинадаги уруш бошлангунича Ғарб матбуоти «Россия урушга, қўшнисининг ҳудудига бостириб киришга тайёрланяпти» деб қанча ва қандай ёзди? 1962 йил ёзи арафасида совет матбуоти Лаос ва унинг атрофида юзага келган вазият ҳақида шундай таҳликада эди: «Уруш тўғрисидаги маълумотларга жуда ўхшаб кетаётган ана шу хабарларнинг ҳаммаси шундан далолат бермоқдаки, Лаос устида, шунингдек, бутун Шарқи-Жанубий Осиё райони устида урушнинг қора булутлари тўпланмоқда... Америка пропагандаси Лаосни коммунистлар босиб олди, ана шу аслида йўқ хатар Таиланд ва бошқа мамлакатларга ҳам ёйилиб бормоқда, деб бараварига айюҳаннос сола бошлади... Вашингтоннинг пропаганда мақсадида ишлатаётган найранглари — замини бўш найранглардир. Патет-Лао (ҳукуматга қарши партизан) қўшинлари амалга оширган операциялар фақат мудофаа характерига эга эди... Америка матбуотининг шарҳлари билан танишар экансан, АҚШ ҳукмрон доираларининг Лаос ва бутун Шарқи-Жанубий Осиё райони хусусида тузган ҳамда мустамлакачиликдан иборат бўлган планлари бу шарҳларда нақадар ошкора равишда сурбетлик билан баён қилинаётганлигини кўриб, таажжубланасан киши».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 25 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 25 май, душанба

    Бугун 25 май, лекин 1992 йили Тошкентнинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ 23 май куни янграган. «Энди дарслар, устахонадаги машғулотлар ортда қолди, олдинда баъзи ёшлар учун таътил кунлари, баъзи ёшлар учун эса ҳаёт йўлини танлаш турибди», — дейилади «Тошкент оқшоми»нинг «Сўнгги қўнғироқ» номли суратли ахборотида.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    Зиёратчиларни Ҳаж сафарига олиб бориш бошланган. «Бугун Ил-62 тайёраси Саудия Арабистонига бўлажак ҳожиларни олиб учди... 1 июнгача ҳаммаси бўлиб 18 рейс бажарилиши кўзда тутилмоқда. Шундан сўнг бироз танаффусдан кейин учувчилар ҳожиларни юртларига қайтариб олиб келадилар. Ҳаж сафарига чиққанларга ҳаво кемаларининг энг яхши жамоалари хизмат кўрсатишади», — дейилади «Ҳаж сафарига» хабарида.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Ўз районингиздан оласиз» хабарини кўриб, баъзи давлат ташкилотлари билан боғлиқ «урф-одатлар» ҳеч қачон, ҳатто орадан 30 йил ўтса ҳам ўзгармайди, деб ўйлаб қоласан киши: «Кейинги кунларда муҳарририятимизга кўпчилик транспорт воситаларининг эгалари қўнғироқ қилишяпти, мактублар йўллашяпти. Сабаби — огоҳлантириш талони олишдаги қийинчиликлар, ДАНнинг имтиҳон ва рўйхатга олиш бўлими жойлашган Файзободда ҳаддан ташқари одам кўплиги туфайли фуқаролар иш вақтини йўқотмоқдалар. Огоҳлантириш талонини тарқатишнинг кишилар учун осонроқ бўлиши тўғрисида бирор бир чора-тадбирлар кўриляптими?».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    Тошкент жамоат транспорти масъуллари ва ходимлари йўловчилар орасида йўл ҳақини тўламаслик одати кучайиб бораётганидан норози. «Сартарошхонага кирсангиз, 10—15 сўм индамай ташлаб кетасиз. Лекин йироқ манзилингизни яқин қиладиган транспорт учун арзимаган чақа тўлашни ўзингизга эп билмайсиз», — деб ўз фикрини билдирган 1-автокорхона бош муҳандиси Раҳматулла Ҳамидуллаев.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    Замон оғир, лекин маданий ҳаёт тирик. Масалан, Муқимий номли ўзбек давлат мусиқали театрида таниқли драматург Рихсивой Муҳаммаджоновнинг «Давлат болалари» томошасини саҳналаштирилган. Унда бош ролларни, суратда кўриб турганингиздек, Зулайҳо Бойхонова ва Боиржон Холмирзаев ўйнаган. Орадан 30 йил ўтиб, Зулайҳо Бойхонова таниқли хонанда, Боир Холмирзаев эса Туркияда сериалда суратга тушмоқда.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    Замон оғир, лекин саёҳат қилиш имконига эгалар учун таклифлар ҳали ҳам бор:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? «Яқин вақт ичида Қозоғистоннинг ҳам ўз валютаси бўлиши тўғрисида баёнот берилди. Бу миллий пул бирлиги танга деб номланади».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Португалия пойтахти — Лиссабонда Беларусь, Қозоғистон ва Украина ташқи ишлар вазирлари ҳам собиқ СССР ўз вақтида АҚШ билан имзолаган стратегик ҳужум қурол-яроғлари бўйича шартномага қўшилганликлари тўғрисидаги шартномага имзо чекдилар», — дейилади «Тошкент оқшоми»даги хабарда. Худди шу шартнома Украина ва Қозоғистонни ядровий қуролдан маҳрум қилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992-йил 25-май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • «Дунёни сув босганидан бери кузатилмаган ларзалар», вилоятдан республикага айланган Қорақалпоғистонга алангали салом, «шумиди ҳали америкача ҳаёт?!». Ўзбек матбуоти 24 майда нималар ҳақида ёзган?
    • АҚШнинг хатти-ҳаракатларини лаънатлаган Тошкент журналистлари, Наманганни қўрқувда ушлаб турган «Адолат», «пахта — нонимиздир». Ўзбек матбуоти 23 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Бухорода қурбақа ёмғири, «порахўрлик ва бесоқолбозликда айбланган» мухбирлар, АҚШнинг кучи СССРники билан тенглигини тан олган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 22 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    25.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   39324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 12:00

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.