Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 13,74 сўмга пастлаб, 12 916,18 сўм бўлди;
- евро 26,99 сўмга ошиб, 13 523,24 сўм бўлди;
- рубль 1,35 сўмга кўтарилиб, 147,60 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет беш кун пастлаб, 12 929,92 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 14 февраль куни биринчи марта 13 000 сўмдан ошганди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовга кўра, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)