• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Овозимни алкашларникига ўхшатишади”. Улуғбек Муҳаммадкаримов акаси машҳур актёрлиги ва театрда ишлаб бир сўм пул олмагани ҳақида (видео)

    Ўзбек кино оламида асосан салбий қаҳрамонларнинг маҳоратли ижрочиси сифатида танилган актёр Улуғбек Муҳаммадкаримов “Дарё” интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Улуғбек Муҳаммадкаримов суҳбат давомида овозини алкашникига ўхшатишлари, акаси машҳур актёрлиги ва театрда, миллиардер Алишер Усмонов буюртмаси билан саҳналаштирилган спектаклда 7 ой ишлаб, бир сўм пул олмагани ҳақида гапириб берди.

    “Ичиб олганларнинг манерасида гапирасан”, дейишади

    — Овозимни алкашларникига таққослашади. “Ичиб олганларнинг манерасида гапирасан”, дейишади. Улар ўз тасаввурида шундай овози бор инсонлар ёмон, пияниста ва жиноятчи деб ўйлашар экан. Бу Худо берган овоз. Ўзи мен сизларга интервью беришдан аввал сартарошхонага кириб, ўзимга қараб оламан деб уйғонсам, уйимдаги сув қувури ёрилиб, ҳаммаёқни сув босиб кетибди. Ҳаво совуқлигидан таъмирлашда керак бўладиган темир асбоб ҳам қўлимга ёпишиб қолиб, азоб берди. Тўғриси, мен сантехниклик, электриклик ва малярлик ҳам қиламан. Ғишт териш ҳам қўлимдан келади.

    “Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳам ишлаганман”

    — Эски шаҳарда ҳовлимиз бўлар эди, Тахтапулда отамнинг отасининг ерлари бўлган, у ер бизнинг дала ҳовлимиз эди. Отам тарихчи бўлганлар, онам билан бирга она тили-адабиётдан дарс беришган. Энг катта кам Архитектурани битирган, Бекзод акам ўз хоҳишлари билан санъат олийгоҳига кирган. Дурбек акам эса мусиқачи, скрипка чалади. Ҳозирги кундаги иш фаолияти эса шу ерда наққош, хаттот ва мадрасага қараб туриш.

    Фото: “Дарё” 

    Мен эса институтни битирганимдан сўнг бозордан ташқари бир нечта жойларда ишладим, бозорни солиқчилар текширишини кўриб, солиқчилик касбига қизиқиб қолдим. У ерга ишга кириш қийинлигидан, бир муддат Чилонзор туман ҳокимлигида ишладим. Ўз оилам ҳақида айтадиган бўлсам, тўртта фарзандим бор, аёлим уй бекаси.

    “Фақат Баҳодир Йўлдошев менинг қиёфамда яхши одамни кўрганлар…”

    — Мен учун кутилмаган вақтда Акбархўжа Расулов қўнғироқ қилиб, “эртага Баҳодир Йўлдошевнинг театрларига келиб-кетинг”, деди. Борсам Баҳодир ака “Юлдузли тунлар”ни саҳнага олиб чиқишимиз керак”, деб айтдилар. Менга қанақа рол берасиз, деб сўрасам, Қосимбекни дедилар. Қосимбек Умаршайхнинг энг яқин дўсти ва Бобур Мирзонинг устози бўлган экан. “Баҳодир ака менинг қиёфамда яхши одам ролини кўрибдилар-да”, деб хурсанд бўлдим.

    Баҳодир Йўлдошев рол ижро этишдан олдин атрофлича барча воқеаларни айтиб берар эканлар. Хуллас, ана шу театрда 7 ой давомида Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова каби актёрлар билан бирга репетиция қилдик. Спектаклдаги барча актёрларнинг партнёрлари бор эди. Фақат менда партнёр йўқ эди, барчасини фақат ўзим ижро этишим керак эди. Шунда режиссёримиз менга, “Сиз чиллалисиз, семириш, шамоллаш, жароҳат олишингиз мумкин эмас”, деб айтган эди.

    Ўтиб кетган инсонларнинг ролларини ижро этганда актёрга барибир руҳан юк тушар экан. Ҳеч қандай оғир иш қилмасдан, фақат рол ижро этсак-да тез чарчаб қолар эдик. Репетициялар кундузги 09:00-10:00 дан бошланиб кечгача давом этар эди. Тушликни ҳам театрга олиб келиб тановул қилардик.

    Режиссёримиз болаларга роботдек ижро этяпсизлар, эркинроқ ижро этинглар, деб кўп танбеҳ берардилар. Мен репетициялардан кейин ўзимиз эркин ижро этиб кўришни таклиф қилганимда эса ҳеч ким кўнмади. Сабаби асосий репетициядан кейин ҳамма уйга кетиш дардида бўлар эди.

    Кунлардан бир кун режиссёрдан танаффус сўрадим. Баҳодир Йўлдошев танаффус берганидан кейин ҳаммамиз ташқарига чиқдик. Қайтиб кирсам, саҳнадаги декорация устида Алишер Узоқов ётган экан. Мен образга кириб, Қосимбекнинг Бобур Мирзога айтадиган сўзларини жайдаричасига айтиб кетдим. Алишер ҳам Бобур Мирзо образида менга жавоб қайтара бошлади. Эркин диалогимиз давомида Алишер ўрнидан туриб, менга қарагач жим бўлиб қолди.

    Ана шу пайт Баҳодир Йўлдошев орқа томонимдан бизни кузатиб турган экан. Режиссёримиз бизга “давом эттиринглар” деб, ана шу жойини биз ижро этгандек қолдирдик.

    “Бу спектакл миллиардер Алишер Усмоновнинг буюртмаси экан”

    — Спектакл репетицияси 7 ой давом этди. Шу вақтда тирикчилигим ҳам тўхтаб қолди, театрдан бир сўм пул олмадим. Ҳаммаси ижод учун бўлган. Эшитишимча, режиссёримиз Баҳодир Йўлдошевга ушбу спектаклни саҳналаштиришимизни миллиардер Алишер Усмонов буюртма қилган экан. Биз бу спектаклни саҳналаштириб президентимиз Ислом Каримовга кўрсатишимиз керак бўлиб турган вақтда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти вафот этди.

    Фото: “Дарё” 

    Шундан сўнг биз спектакл устидаги ишларни тўхтатдик. Лекин бизни театрда Маданият вазирлиги, санъат арбоблари, олийгоҳларнинг ректорлари ва режиссёрлар таклиф этилиб, улар учун спектаклни намойиш қилиб берганмиз. Уларнинг барчалари ижобий хулоса беришган, табриклашган. Аммо ҳамма ишлар тўхтаганидан кейин театрдаги ҳамма ўз аравасини ўзи тортишда давом этди.

    Батафсил интервьюни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    23.03.2023, 19:00   Изоҳ (0)   12688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузи Сем Нилга саратон ташхиси қўйилди

    23.03.2023, 16:40

    Коллеждан ҳайдалган, болаликдаги дўстлари билан машҳурликка эришган, икки ой комада ётган Зоҳид Рисқиев 33 ёшда (фото, видео)

    23.03.2023, 13:39

    The Weeknd дунёдаги энг машҳур хонандага айланди

    23.03.2023, 11:50

    Instagram: Ўз бизнесини йўлга қўйган Феруза Норматова, Санжар Шодиев хонадонида тўй, Зоҳид Рисқиев рафиқасининг мурожаати 

    22.03.2023, 22:52

    Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда

    22.03.2023, 21:28

    “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкин иккинчи марта ота бўлди

    22.03.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.