Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра,
- доллар 7,80 сўмга кўтарилиб, 12 908,80 сўм бўлди;
- евро 12,54 сўмга тушиб, 13 415,85 сўм бўлди;
- рубль 1,49 сўмга кўтарилиб, 129,09 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар расмий курси 8,93 сўмга кўтарилиб, биринчи марта 12 900 сўмдан ошганди.
Доллар курси йил бошида 12 352,86 сўмни ташкил этганди. Ушбу валюта курси йил бошидан буён сўмга нисбатан 4,5 фоизга қимматлади.
S&P Global агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси 2024 йил якунида 12 950 сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Баъзи иқтисодчилар фикрича, мамлакатда валюта курси сунъий ушлаб турилибди. Агар курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача кўтарилади.
Изоҳ (0)