Чирчиқ дарёси ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги.
Маълум қилинишича, фуқаро А.Қ. дарёдан 1 дона Volvo экскаватор ҳамда Ҳоwо юк машинаси ёрдамида табиий қум-шағал қазилиб, “С.Қ.М” МЧЖ тош майдалаш цехига ташиб олиб кетаётгани аниқланди.
Ушбу қонунбузарлик натижасида табиатга 674 млрд 48 млн 699 минг 520 сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.
Қум-шағал аралашмаси қазиб олиш ҳолатлари кўпаймоқда
2024 йилнинг октябрь ойи охирида Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 273,8 млрд сўм зарар етказилганди.
Ноябрь ойи бошида эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилганди.
Шунингдек, кейинроқ Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 233 млрд сўм зарар етказилди.
Изоҳ (0)