• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Саҳна орти сирлари: 2024 йилнинг шов-шувли фильм ва сериаллари аслида қандай яратилган?

    Кино, сериаллар яратиш доимо мураккаб ва меҳнат талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Бироқ баъзида режиссёрлар жамоа олдига шунчалик мушкул вазифаларни қўядики, ҳатто тажрибали мутахассислар ҳам беихтиёр довдираб қолади. Бу йил экранларга чиққан шов-шувли фильм ва сериалларнинг суратга олиш майдончаларида нима бўлгани ҳақида сўзлаб берамиз.

    “Субстанция” фильмини суратга олишда Деми Мур визажистни ваҳимага солиб қўяди

    Фильмдаги энг даҳшатли саҳналардан бирини суратга олиш учун Деми Мур актрисанинг умидсизликка тушиб пардоз-андозини ўчириш эпизодини 10 ёки 11 марта такрорлашига тўғри келади. Режиссёрни айнан шу рақамда тўхташга гримчи Стефани Гуилон мажбур қилади. Стефани актриса ролига берилиб кетиб, тасодифан ўзига зарар етказишидан хавотирда эди.

    Гуилон имкон қадар юмшоқ косметик воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилган бўлса-да, Деми Мур пардозини артиб ташлагач, даҳшатга тушади. У режиссёрга суратга олишни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини, акс ҳолда актрисанинг юзи қизариб, тошма тошиши мумкинлигини айтади.

    Образ яратишга масъул бўлган Пер-Оливье Персен Деми Мурни баъзи саҳналар учун 6 соатгача грим қилишга тўғри келганини айтади. Фильм яратувчилари қаҳрамоннинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар аста-секин содир бўлиши ва маълум бир пайтда унинг танасининг ярми сезиларли даражада қари кўриниши керак, деган қарорга келишади.

    Айнан шу образ синчковлик билан ва узоқ вақт давомида яратилади, чунки тананинг қариган қисмлари ҳажмлироқ кўриниши ва экранда сезиларли даражада ажралиб туриши мумкин эди. Актриса грим қилинаётган пайтда қимирламай, барча жараёнларга матонат билан чидайди.

    Ариана Гранде “Ёвуз: Ғарб жодугари ҳақидаги эртак” фильмида қошларини оқартиришга мажбур бўлади

    Ариана Гранде ижро этган Глинда образини яратишда фильм ижодкорлари Грэйс Келли услубидан илҳом олишган. Ариана бу ролни шунчалик хоҳлардики, ҳеч иккиланмай соч ва қошларини оқартиришга рози бўлади. Шундай бўлса-да, актриса барибир ясама соч тақишга ва қошларини ҳар 10 кунда қайта бўяшга мажбур бўлади. Хайриятки, Ариананинг сочлари бу муолажалардан зарарланмайди.

    Кетрин O’Хара тасодифан “Битлжус Битлжус” фильмидаги бир нечта саҳналарни бузиб қўяди

    Жустин Теру —Лидиянинг йигитини ўйнаган актёр у сабабли кўплаб кадрлар бузилганини тан олади. Чунки у Кетрин O’Харанинг қаҳрамонини кулгили тарзда тасвирлашини кўриб, ҳар сафар ўзини кулгидан тўхтатолмаган, шунинг учун саҳнани қайта-қайта суратга олишга тўғри келарди. Бироқ ўзи ҳам доим Женна Ортегани кулдирарди.

    Битлжуснинг собиқ рафиқаси Делореснинг танасини бўлакларга ажратиб тиклаш саҳнаси, албатта, компьютер графикаси ёрдамида осонроқ тасвирланиши мумкин эди, лекин Тим Бёртон бошқа йўлни танлайди. Моника Беллуччи танасининг турли қисмлари тикланишини ишонарли тасвирлаш учун мураккаб хореографияни ўрганишига тўғри келади.

    “Гладиатор 2” костюмларини чамадонларда олиб келишга тўғри келади

    Либослар бўйича дизайнерлар Жанти Ейц ва Дейв Кроссман фильм учун тахминан 2 мингта зирҳ яратишади. Улар билан бирга ишлайдиган усталар Янги Зеландия, Венгрия ва Англиядан бўлиб, барча костюмлар суратга олишдан бир неча кун олдин Марокашга етказилиши лозим бўлади.

    Бу катта иш бўлиб, Ейц ва Кроссман транспорт билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишлари керак эди. Кроссманнинг айтишича, илгари ҳеч қачон ёрдамчиларини самолётга зирҳлар билан тўлдирилган 10-12 та чамадон билан жўнатишга мажбур бўлмаган.

    Оуэн Тиг “Маймунлар сайёраси: Янги қироллик” фильмида суратга тушишдан олдин махсус мактабга борган

    Актёр Оуэн Тиг ёш шимпанзе Ное ролини ишонарли ўйнаш учун бир неча кун маймунлар қўриқхонасида бўлади, кейин эса фильмда иштирок этган бошқа актёрлар билан махсус “Маймунлар мактаби”га боради.

    Ное образи ҳаракатни ушлаб қолиш технологияси ёрдамида яратилган, яъни Оуэн суратга олиш майдончасида шимпанзе сифатида ҳаракатланиши керак эди. Реквизиторлар Тигнинг тўрт оёқда ҳаракатлана олиши учун қўл протезларини узайтирадилар. Бу шароитга кўникиш учун Оуэн ҳар куни кечқурун протез тақиб, уйдан чиқиб, тўрт оёқлаб айланиб юрар ва бу билан қўшниларни ҳайратга соларди.

    “Фуриос: телба Макс солномаси” фильмидаги грим Хемсфортни ғазабини қўзғайди

    Крис Ҳемсворт грим жараёни унинг учун ҳақиқий азоб бўлганини тан олади. Гримчилар бурун ёпиштириши учун актёр тахминан 4 соат чидаши керак эди. Қизиғи шундаки, айнан шу нарса Крисга Дементус ролига яхшироқ мослашишга ёрдам беради. Ҳемсворт суратга олиш майдонига чиққан пайтда у шу қадар дарғазаб эдики, қароқчиларнинг телба йўлбошчиси ролини осонгина ўйнарди.

    Аня Тейлор-Жой ҳам кўп вақтини грим курсисида ўтказишига тўғри келади. Суратга олишдан олдин актриса сочини калга олдирмоқчи бўлган, аммо режиссёр буни тақиқлаган. Гап шундаки, унинг қаҳрамони Фуриоса образи фильм давомида тез ўзгаради ва Аня сочларини ўстиришга улгурмайди. Шунинг учун актрисага сочи қирилган парик ясалади.

    Остин Батлер “Дюна: Иккинчи қисм” фильмини суратга олиш пайтида қошларини сақлаб қолади

    Тармоқда тарқалган миш-мишларга қарамай, Остин Батлер Фейд-Раута Харконнен роли учун қош ва сочларини қирдирмаган. Унинг “Дюна”дан кейинги лойиҳаси бюджети чекланган “Байкерлар” фильми эди. Шундай қилиб, Батлерга нафақат сочини, балки қошларини ҳам беркитиб турадиган қоплама тайёрлашади.

    29.12.2024, 13:50   Изоҳ (0)   8357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жулиетта ролини ижро этган актриса Оливия Ҳасси кўкрак саратонидан вафот этди

    29.12.2024, 11:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    “И операцияси”да Шурик қўлида кўтариб юрган қизалоқ тақдири қандай кечди?

    28.12.2024, 19:40

    Британия меросхўрларига қўйилган тақиқлар: шаҳзода Жорж ва Луи, малика Шарлоттага қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган ишлар

    28.12.2024, 17:52

    Оддий одамлар фикрига кўра 2024 йилда дунёнинг энг гўзал аёллари рейтинги эълон қилинди

    28.12.2024, 12:56

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.