Бу йилнинг сўнги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Кечалари кузатилаётган совуқ аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача, жанубда 12-15 даража илиққача, шимолда ва Фарғона водийсида 2-7 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқдан 0-1 даража илиққача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан 6-9 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)