Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вақти билан 22 декабрь оқшомида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида оғир вазн тоифаси вакиллари Олександр Усик (23-0, 14KО) ва Тайсон Фьюри (34-2-1, 24KО) ўзаро тўқнаш келди. Боксчилар ўртасидаги реванш жанги тўлиқ 12 раунд давом этди ва унда украиналик боксчи 116:112 ҳисобидаги ғалаба қозонди.
Шу тариқа 38 ёшли Усик WBC, WBO ва WBA камарларини ўзида сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги илк жанг 19 май тонгида Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди. Жанг 12 раунд давом этди ва украиналик спортчининг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Тўққизинчи раундда Олександр Тайсонни нокаутга учратди, аммо британиялик жангни давом эттиришга куч топа олганди.
Маълумот учун, жангдан сўнг бошқа бир британиялик боксчи Дэниэл Дюбуа Усикдан жанг сўради. Украиналик чемпион эса ушбу таклифни қабул қилди.
Изоҳ (0)