Индонезия Миллий тадқиқотлар ва инновациялар агентлиги (BRIN) маълум қилишича, “Роскосмос” билан ҳамкорликда ўзининг биринчи космодромини қуриш бўйича келишувга эришган.
Агентлик хабарига кўра, Папуа вилоятидаги Биак ороли логистика талабларига жавоб бериши туфайли космодром қурилиши учун энг мос жой деб топилган. Объект концепцияси очиқ фойдаланишга асосланган бўлиб, космодромдан тўловни амалга ошира оладиган ҳар қандай шахс фойдалана олади.
Лойиҳада тўртта томон иштирок этади: BRIN, “Роскосмос”, Индонезиянинг PТ URPI компанияси ва Россиянинг “Главкосмос” ташкилоти.
“Умид қиламанки, биз олдинга силжий оламиз ва ҳамкорликни йўлга қўямиз, шунингдек, космодром қурилишини имкон қадар тезроқ амалга оширамиз,” деди BRIN раҳбари Лаксан Три Хандоко.
Изоҳ (0)