• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    “Дард шукр ва сабр қилишни ўргатди”. Актриса Муножот Алимбоева витилиго касаллигини қандай енгаётгани ҳақида (видео)

    “Жайдари келин” спектаклидаги роли билан севимли бўлган актриса Муножот Алимбоева “Дарё”га берган интервьюсида асл касби хонанда экани, “давосиз” касалликни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб, ўқимаган актёр ва блогерларни танқид қилди.

    “Асл касбим мусиқий театр актрисаси”

    Фото: “Дарё”

    — Санъат олийгоҳининг мусиқий театр актрисаси йўналишини тамомлаганман. Беш йил давомида вокал, мақом, фортопиано — мусиқадан билим олган профессионал актриса ва хонандаман. Иккинчи курсдалигимдаёқ Муқимий театрига 2001 йилда ишга кириб, учинчи курслигимда “Алпомишнинг қайтиши” спектаклида мен Ойбарчин ролини, раҳматли Мирза Азизов Алпомишни ўйнаганмиз.

    Фото: “Дарё”

    Ижтимоий тармоқларда нега энди актрисаликни ташлаб қўшиқ айтиб юрибсиз, дейишади. Йўқ, мен ҳар доим қўшиқ куйлаганман ва бунинг уддасидан чиққанман — солист-вокалистман. Ўзим билмаган касбга аралашаётганим йўқ. Лекин барибир ўзимни худди театримга хиёнат қилиб қўяётгандек ҳис қиламан, дейди Муножот Алимбоева.

    “Оқ доғларимни борича қабул қилганман”

    Фото: “Дарё”

    — Фарзандли бўлганимдан сўнг танамда оқ доғлар чиқишни бошлади, бу витаминлар камайиб кетганидан бўларкан. Ўшанда одамлардан ўзимни олиб қочган, стрессга тушган пайтларим ҳам бўлган. Ўзбекчиликда бу юқумли касаллик деб сингдирилган, аслида ундай эмас, умуман юқмайди, наслдан наслга ўтмайди. Шунчаки, тери рангининг ўзгариши холос.

    Фото: “Дарё”

    Кўпчилик менинг қизимда шундай бўляпти, энди турмушга беролмайманми ёки укамда оқ доғлар бор, уйлантиролмаяпмиз, ҳеч ким қизини бермаяпти деб ёзиб, қандай даволанишимни сўрашади. Аслида касалликни борича қабул қилиб, бундай ёмон аҳволдамаслигимизга шукр қилишимиз керак. Мен шу тери камчилиги сабабли шукр қилишни ўргандим, бир кунда 2-3 соат вақтимни шукрона айтиш учун бағишлайман. Доим кулиб юриб, ҳеч кимдан хафа бўлмай, ҳар хил гап-сўзларни кўнгилга олмаса, бу касаллик келиб чиқмайди. Бор бўлса, кўпайиб кетмай, секин-аста камайиб боравераркан. Кимдир мени хафа қилиб қўйса тезроқ унутишни ва ичимда сақлаб юрмасликни ўргандим. Қадарга рози бўлиб, ўзимни боримча қабул қилдим, деди актриса.

    “Кинога 'конфет' актёрлар ҳам керак”

    Фото: “Дарё”

    — Халқ хизматлари ёки тадбирларда мени чақириб олиб, нега рол ўйнамаяпсиз, сиздек актёр-актрисалар қаёққа йўқолиб қолди, телевидениени ўқимаган чаласавод, “қаланғи-қасанғи” актёрлар босиб кетди-ку, деб дакки ҳам беришади. Ҳақиқатан ҳам балки керакдир “конфетлар”, чунки ўшаларнинг берган пули ҳам бирор кинонинг кам-кўстига ишлатилар. Лекин барибир уларга ўргатиб, маҳорат дарсини ўтаб кейин экранга олиб чиқиш керак, пулини олдик бўлди, эмас-да! Ҳозир ўзидан олдин киприги кўринадиган актрисалар чиққан, ўлим тўшагида ёки касал аҳволда ётган саҳнада ҳам ўша киприклари-ю шишган лаби, бўяб олган яноқлари билан экранга чиқади. Ахир юз ифодаси, мимика билиниши керак-ку, кўз билан айтиладиган гаплар бўлади, улама киприклар ижрочининг кўзини бутунлай тўсиб қўяди.

    Фото: “Дарё”

    Биз рол ўйнаётганимизда режиссёрлар экранга бўёқлар билан чиқишга умуман рухсат бермасди, ҳатто табиий ўсма суртиб олсам ҳам қўлимга кирсовун тутқазиб, бор қошингни ўчириб кел, дейишарди. Табиийлик барибир яхши-да, рол ҳам ишонарли чиқади, дея ўзи ёшлигидаги воқеаларни эслади актриса.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолатда "Daryo Lifestyle" YouTube каналида томоша қилинг.

    02.12.2024, 11:35   Изоҳ (0)   36356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муножат Алимбоева#Жайдари келин#Мирза Азизов#актёр#актриса#келин салом

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    23.09.2020, 15:21

    Актриса Муножат Алимбоева отаси ўлмаслиги учун, боласининг ўлимига ҳам рози бўлган оғир кунлари ҳақида гапириб берди (видео)

    22.09.2020, 18:46

    Instagram: Касаллик туфайли тушкунликка тушган актриса, Ҳиндистондаги тўйларда қўшиқ куйлаётган хонандалар, Азиза Ёқубова эри билан ярашдими?

    25.04.2021, 22:36

    Instagram: Озодбек Назарбеков неварали бўлди, Шаҳло Зоирова фарзанд кутмоқда, Муниса Ризаева Сакраментода концерт берди 

    16.02.2023, 22:45

    Тиббиёт институтига киролмаган ва оиласи сабаб театрдан кетишга мажбур бўлган “жайдари келин” — Муножат Алимбоева 42 ёшда (фото, видео)

    13.11.2023, 12:01

    Кучли хотира, ранг-баранг кўз ва биоток — ўзбек санъатидаги ноёб қобилиятли санъаткорлар  

    21.11.2023, 13:04

    Рейтинг: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат гонорар оладиган “келин саломчи” актриса ким?

    24.01.2024, 13:10

    Аёллар жамоасидан иборат тадбирларда навбатчи санъаткорларнинг хизмат ҳақи қанча?

    01.03.2024, 16:50

    Instagram: BMW Х7 харид қилган Жалолиддин Аҳмадалиев, машинасини туртиб олган Ёрқинхўжа Умаров, стадионда қувлашмачоқ ўйнаган Аваз Охун

    08.04.2024, 10:50

    Instagram: отасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Чеченка, фарзандли бўлган Dili.me, Озода Нурсаидовага “Жигули” ҳадя қилишди

    29.04.2024, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 



    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда гилос мавсуми бошланди

    Ўзбекистон | 25 май, 12:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.