Истанбулдан Марокашга учаётган Turkish Airlines самолёти бортидаги йўловчи ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Haber7 хабар берди.
Ҳодиса сабабли самолёт Жазоирга фавқулодда қўнган. Хорижлик йўловчи ҳожатхонага кириб, устидан қулфлаб, узоқ вақт чиқмагач бу борт кузатувчиларини шубҳага солган. Самолёт ходимлари эшикни бузишга мажбур бўлган.
Стюардессалар ва самолётда бўлган шифокор ҳожатхонадан ҳушсиз ҳолатда олиб чиқилган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Жазоирга мажбурий қўнишдан сўнг аэропортга келган шифокорлар йўловчининг ўлганини маълум қилган.
Бортдаги ҳодиса ўз жонига қасд қилиш (суицид) сифатида баҳоланган.
Изоҳ (0)