Латвия ҳукумати мудофаа харажатларини қоплаш учун молиявий ташкилотларга келгуси уч йил давомида қўшимча солиқ жорий этмоқчи. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси молия вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
“Ушбу қонун давлатнинг миллий хавфсизлик соҳасидаги молиявий эҳтиёжларини қондириш учун қўшимча ресурсларни топишга ёрдам беради”, деди Латвия молия вазири Арвилс Ашераденс.
Банкларнинг соф фоиз даромадларига таъсир кўрсатадиган янги чора 2025 йилда бюджетга қўшимча 93 миллион евро, кейинги икки йилда эса 170 миллион евро жалб этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, кредитлаш ҳажмини оширувчи муассасалар солиқ ставкаси камайтирилиши мумкин, дейилади хабарда.
Bloombergънинг қўшимча қилишича, қонун лойиҳаси республика президенти Эдгарс Ринкевичсга имзолаш учун тақдим этилишдан олдин Латвия Сейми (парламенти) уни маъқуллаши керак.
Июнь ойида Латвия Мудофаа вазирлиги раҳбари Андрис Спрудс мамлакат 2024 йилда мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3 фоизигача оширишини айтган эди.
Изоҳ (0)