Бирмингем шаҳар кенгаши 5 сентябрь сешанба куни банкротлик тўғрисида ариза берганини эълон қилди.
Шу кундан бошлаб шаҳар ижтимоий суғурта мажбуриятларидан ташқари, барча тўловлар ва харажатларни тўхтатади.
Бирмингем аҳолисининг кўплиги бўйича Англиядаги иккинчи йирик шаҳар (1 миллиондан ортиқ кишига эга).
Банкротликнинг асосий сабаби касаба уюшмаларининг даъвоси асосида чиқарилган суд қарорлари бўлди. Касаба уюшмалари Бирмингем шаҳри раҳбариятини шаҳардаги аёллар ҳали ҳам эркакларникига қараганда камроқ маош олишида айблаб келади.
Суд қарорлари асосида шаҳар ўн йил давомида товон пули тўлади. Бироқ ҳисоб-китоблар ойига 5-14 миллион фунт стерлингга ўсиб бормоқда ва йиллар давомида тўпланган тўланмаган товоннинг умумий миқдори 650-760 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Расмийлар шаҳарда бундай пул йўқлигини маълум қилмоқда. Бу йилдаги бюджет тақчиллиги аллақачон 8 миллион фунт стерлингга баҳоланган.
Изоҳ (0)