"Kapitalbank" Visa Kapitalbank сўм картаси эгалари учун нақд пул ечиб олиш шартларини ўзгартирди. Эндиликда банкнинг махсус банкоматлари орқали пул ечиб олаётганда комиссия тўлаш шарт эмас, деб хабар берди “Kapitalbank” банк матбуот хизмати.
Илгари “Kapitalbank” банкоматлари орқали нақд пул ечиб олиш комиссияси карта эгалари учун 0,7 фоизни ташкил қилган. Энди сиз ойига 10 миллион сўмгача нақд пулни мутлақо бепул ечиб олишингиз мумкин. Банкоматларнинг жойлашуви аниқ манзиллар доимий равишда Kapitalbank иловасида ёки банк веб-сайтида мавжуд.
Банк эслатиб ўтдики, Visa Kapitalbank сўм картаси эгасининг сўм ҳисобварағига боғланган бўлиб, нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам товар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Яъни, саёҳатчига дўконларда, шунингдек, ресторан, меҳмонхона ва бошқа жойларда тўғридан тўғри сўм картаси орқали тўлашига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Маҳсулот ёки хизмат таннархи автоматик равишда ўзбек сўмига айлантирилади. Ва бу валюта айирбошлаш шохобчаларини қидириш ва чет эл банкноталарини олиб юришдан кўра анча қулайроқдир.
Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 25 мингга яқин агент пунктлари ва инфокиоскларига эга Paynet тўлов ва ўтказма хизмати орқали Visa Kapitalbank сўм карта ҳисобини тўлдириш имконияти ҳақида маълум бўлган эди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)