“Халқ банки” ходими 750 миллион сўм пенсия пулларини қимор ўйнаб, ютқазиб қўйгани ҳақида 12 декабрь куни “Дарё”да хабар бериб ўтилганди.
Мазкур хабар юзасидан “Халқ банки” ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
“Бошқарув раиси ўринбосари нутқида ўтган йили тармоқда тарқалган ҳолатларга иқтибос келтирган ва контекстдан олинган бу мисол, шундай ҳолатларни банкнинг ўзи аниқлаб, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига ўзи маълумот бериши ва бу орқали коррупцияга қаршилиги мисоли сифатида келтирилган.
Қолаверса, мижозларнинг нақд пулдан банк карталарига ўтишининг 1 йил ичида 30 фоизга кўпайиши сайёр кассаларнинг оптимизация қилинишига ва нақд пул тарқатишдаги рискларни камайтиришга хизмат қилиши айтилган.
Очиқ эшиклар кунида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда ҳам, банк карталаридан фойдаланишнинг афзалликларини жамоатчиликка етказишда ҳам ОАВ ва блогерларнинг роли беқиёслигига алоҳида тўхталиб ўтилган”, — дейилади “Халқ банки” баёнотида.
“Дарё” бошқа идораларни ҳам ўз муаммоларини яширмасдан, жамоатчиликка очиқ бўлишга чақириб қолади.
Изоҳ (0)