China Merchant Bank’нинг собиқ президенти Тиан Хуэю Хитойда ўлим жазосига ҳукм қилинди. У аввалроқ порахўрлик ва инсайд маълумотларни сотишда айбдор деб топилган эди. Бу ҳақда Bloomberg Хитой марказий телевидениесига таяниб хабар бермоқда.
Тиан Хуэю 2013 йилдан бери China Merchant Bank’ни бошқариб келади. Илгари у бир қанча банкларда, жумладан, Шанхай Банкида турли лавозимларда ишлаган. 2022 йил октябрь ойида у коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган ва Хитой Коммунистик партиясидан чиқариб юборилган.
Тергов натижаларига кўра, Тиан Хуэю юқори лавозимларни эгаллаб турган вақтида ўз мансабидан фойдаланиб, жисмоний шахслар ва компаниялар учун кредитлар ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш, қўл остидаги ходимлар лавозимни кўтариш ва бошқа хизматлар эвазига катта миқдорда пора олган. Хитой расмийларига кўра, банкирнинг бундай фаолияти ХХР миллий манфаатларига зарар етказган.
Собиқ банкирнинг ўзи 2023 йил ноябрида бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида жами 210 миллион юандан (28,8 миллион доллар) ортиқ пора олганини тан олди.
Сўнгги йилларда Хитой етакчиси Си Цзиньпин буйруғи билан коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор юқори мартабали молия соҳаси амалдорлари, жумладан, Хитой CITIC банки президенти Сун Дешун ва China Life Insurance компаниясининг собиқ раҳбари Ван Бин ҳибсга олинди. Уларнинг барчаси ўлимга ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)