Ўзбекистон Европанинг Stadler компаниясидан иккита ҳаракатланувчи таркиб харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 30 сентябрь куни бўлиб ўтган Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, “Ўзбекистон-2030” ривожланиш стратегиясида ҳар йили ҳаракат таркибларини янгилаш белгиланган.
Купе, плацкарт йўналишида ва ўриндиқли ҳаракат таркибларини харид қилиш учун алоҳида дастур қилинган. Бунда Ўзбекистон бўйлаб 5 соатгача бўлган йўналишларда электропоездларни харид қилиш кўзда тутилган.
Жорий йилда Хивага қадар темирйўл тизимини электрлаштириш якунига етказилади. У йўналишда харид қилинадиган Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem ҳаракат таркиблари йўлга қўйилади. Бу, албатта, ҳамма талабларга жавоб берадиган ҳаракат таркиблари. Бундан ташқари Европанинг Штадлер компаниясидан иккита ҳаракат таркиби харид қилинмоқда. Бу Ўзбекистон йўлларида кўриб, ишлатилганидан сўнг, уни каттароқ кўламда сон жиҳатдан кўпроқ харид қилиш қарори қабул қилинади, деди транспорт вазири
Аввалроқ транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бугунги кунгача барча йўловчи ташиш хизмати тарифлари Иқтисод ва молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланганини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)