ФИФА Аргентина терма жамоаси футболчиларининг ҳаракатларини текширади.
Америка Кубоги финалида Аргентина Колумбияни мағлуб этди. Ушбу ғалабани нишонлаш чоғида футболчилар Франция терма жамоаси ўйинчилари ҳақида ҳақоратомуз қўшиқ куйлади.
“Улар Франция учун ўйнайди, лекин уларнинг барчаси Анголадан келади. Уларнинг оналари нигериялик, оталари камерунлик, лекин паспортларида “француз” деб ёзилган.
Ушбу қўшиқ айтилган жонли эфирни Аргентина терма жамоаси ва “Челси” ярим ҳимоячиси Enzo Фернандес ижтимоий тармоқларга жойлаштирган, бироқ кўп ўтмай трансляцияни тўхтатиб қўйган.
Франция футбол федерацияси Жанубий Америка терма жамоаси футболчиларининг хатти-ҳаракати юзасидан шикоят қилди.
“ФИФА ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан хабардор ва воқеа текширилмоқда. ФИФА ҳар қандай шахс, жумладан, футболчилар, мухлислар ва расмийлар томонидан камситишнинг ҳар қандай шаклини кескин қоралайди”, — дейилади халқаро ташкилот баёнотида.
Изоҳ (0)