Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати Эрон ҳукуматидан Исроилга ҳужум уюштиришни сўраган, бироқ Теҳрон рад жавобини берган. Бу ҳақда Ғарб ва Исроил дипломатларига таяниб, Axios портали хабар берди.
ОАВ хабарларига кўра, “Ҳизбуллоҳ” Эрондан 31 июль куни Теҳронда ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни йўқ қилгани учун Исроилга жавоб қайтаришни сўраган. Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида иштирок этиши режалаштирилгани сабабли расмийлар бунга жавоб беришнинг “ҳозир вақти эмас”лигини айтган.
Яҳудий амалдорнинг сўзларига кўра, Исроил расмийлари мамлакат армиясидан Эрондан жавоб қайтаришга ундайдиган ҳаракат қилмасликларини сўраган.
17 — 18 сентябрь кунлари Ливаннинг турли ҳудудларида пейжерлар ва рация қурилмаларининг кетма-кет портлаши содир бўлганидан сўнг Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашди.
19 сентябрь куни Исроил Ливан ҳудудига ҳаво ҳужумлари уюштирган. 23 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ”га қарши “Шимол ўқлари” деб номланган қарши операция бошлаганини эълон қилган.
Изоҳ (0)