• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ходимларга қулдек муносабатда бўладиган шахслар жазосиз қолмайди” — ҳуқуқшунос

    14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Inbazar савдо марказларидан бирининг масъули қўл остида фаолият юритувчи ходимини калтаклаб, видеога олдиргани тарқалганди. Бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ортидан куч ишлатган масъул ходимга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилгани хабар қилинган эди.

    Мазкур воқеадан савдо маркази раҳбари Омадбек Холматов чиқиш қилиб, жамоатчиликда узр сўраб, зўравонликка қарши эканини ва бундай ҳаракат жазосиз қолмаслигига ишонишини айтиб чиқди. Шунингдек, калтакланган ходимдан кечирим сўралган ҳолда, унга Spark совға қилингани эълон қилинди.

    15 сентябрь куни Inbazar савдо маркази раҳбари Омадбек Холматов томонидан ходимларни ҳақорат қилиш, калтаклаш ҳолатлари акс этган бир нечта видео тарқалди. Бу жамоатчилик томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлди. Калтакланган ходимини ёнини олган ва унга Spark совға қилган Омадбек Холматов ишини аввал ёқлаб чиққан кўпчилик фаоллар ва машҳурлар унга доир видеолар тарқалгандан кейин фикридан қайтишгани, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини айтиб чиқишди.

    Меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқшунос Сайдали Мухторалиев ходимларни “самосуд” қилиш, раҳбар ва ходим муносабатлари қонунчиликда белгиланган нормалар юзасидан “Дарё”га тушунтириш берди.

    “Самосуд” қилишга кеч кимнинг ҳаққи йўқ

    Қонун устувор бўлган мамлакатда ҳеч бир шахсни бошқа бир шахс “самосуд” қилишга ҳаққи йўқ. Қонун устувор бўлган ёки қонун устувор мамлакат эканлигини эътироф этган давлатда бунақа нарса юз бермайди. Бу ғирт ўзбошимчалик ҳисобланади. Ҳеч бир шахсга, ҳеч бир фуқарога бошқа бир фуқарони ўз ҳолича, судсиз ёки бошқа бир ваколатли органнинг қарорисиз жазога тортишга ёки жазолашга ҳуқуқ берилмаган. Яни “самосуд” қилишга кеч кимнинг ҳаққи йўқ.

    Иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатларда ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларни, мажбуриятларни маълум бир вақтда етарли даражада бажармаслиги мумкин, яъни интизомни бузиши мумкин. Бунинг учун қонунда белгиланган жазо турлари, таъсир чоралари бор. Агар ходимлар ишхонада, корхонада, идорада ўзига юкланган вазифаларни, мажбуриятларни лозим даражада бажармайдиган бўлса, интизомни бузадиган бўлса, Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан 3 хил интизомли жазо турлари бор. Шулардан биттасига асосан жавобгарликка тортилади. Бундан бошқа жазо турларини иш берувчи бўладими, ўзини асосчиман деб ҳисоблаган қанақадир ғўддайган шахс бўладими, қўллашга ҳаққи йўқ.

    “Самосуд” сифатида дўппослаш, уриш, ҳақорат қилиш мутлақо қуюшқондан чиқиш ҳисобланади. Бундай ҳолатларга нисбатан қонуний чора кўрилиши тайин.

    312-модда. Интизомий жазо чоралари

    Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

    1) ҳайфсан;

    2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

    3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

    Ушбу кодексда бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

    Видеога олиб тармоқларда ҳақорат қилиш

    Агар шахс бошқа бир шахсни ижтимоий тармоқларда ёки ОАВда ҳақорат қиладиган бўлса, бундай ҳолат Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисм билан таснифланади. Шу жиҳати билан маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳақорат ва бу ҳақорат ўртасида бир озгина фарқ бор. Бунга ҳам ўша тегишли суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзини адолатли баҳосини беради.

    140-модда. Ҳақорат қилиш

    Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Қонунбузарлар, ходимларга қулдек муносабатда бўладиган шахслар жавобсиз, жазосиз қолиб кетмайди. Қолганларга ҳам бундай ҳаракатлар учун жазо ва жавобгарлик чоралари борлигини кўрсатиш учун жазо муқаррар эканлиги таъминланиши лозим.

    Қаерга мурожаат қилиш керак?

    Ходимлар зўравонликка дуч келса, меҳнат ҳуқуқлари бузилса, қолаверса, меҳнат ҳуқуқлари бузиладиган, муттасил камситиладиган, уларни одам ўрнида кўрилмайдиган жойда ишласа:

    • ички ишлар органларига;
    • камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларидаги меҳнат инспекторларига;
    • жойлардаги прокуратура органларига ҳам бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласида мурожаат қилишлари мумкин.
    16.09.2024, 12:05   Изоҳ (0)   15322
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қарзини қайтармаган фуқаро “самосуд” қилинди

    05.08.2024, 11:20

    Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси калтаклангани бўйича дастлабки суриштирув натижаси эълон қилинди

    13.08.2024, 16:45

    Гулистонда эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, сочини калга олиб ташлади

    21.08.2024, 11:55

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц икки мамлакат етакчи компания ҳамда банклари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото)

    16.09.2024, 11:50

    Навоийда ёнилғи сотувидан тушган қарийб 690 млн сўмни ўзлаштирганлар ушланди 

    16.09.2024, 11:15

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади 

    16.09.2024, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.