• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    “Ўзбекистон биз учун жуда муҳим ҳамкор” — Германия канцлери 

    “Ўзбекистон биз учун жуда муҳим ҳамкор, жумладан, яқин келажак учун ҳам”, деди Германия канцлери Олаф Шольц. Сиёсатчи 15 сентябрь куни Самарқанддаги матбуот анжуманида тегишли баёнот берди. Ҳукумат порталида канцлер нутқи эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олаф Шольц “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида” ҳукуматлараро битим имзоланганига тўхталиб ўтди. 

    “Миграция тўғрисидаги битим Германия ҳукумати дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан босқичма-босқич тузмоқчи бўлган келишувларга мос келади”, деди канцлер.

    Битим имзоланишидан олдин Шольц Самарқанддаги машҳур Регистон майдонига ташриф буюриб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан тор ва делегациялар иштирокида учрашув ўтказганди. Иқтисодий муносабатларни ривожлантиришдан ташқари, муҳокамалар Россиянинг урушини ҳам қамраб олди, деди канцлер.

    Миграция келишуви: Канцлер Шольцнинг тушунтиришича, миграция бўйича келишув “Германияга зарур бўлган юқори малакали ишчиларнинг келишини” таъминлайди. Германияда қола олмайдиганлар ортга қайтиши учун нобюрократик тартиб-қоидаларни назарда тутади.

    Икки томонлама муносабатларни кенгайтириш: Президент Мирзиёев билан суҳбатда икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Германия компаниялари ва Ўзбекистон бизнеслари қаерда бир-бирига мос келиши кўриб чиқилди. Ўзбекистон табиий ресурсларнинг катта захираларига эга бўлган Марказий Осиёдаги иккинчи йирик иқтисодиётдир.

    Бошқа мавзулар: Муҳокамаларда республиканинг Афғонистонга қўшни давлат сифатидаги географик жойлашуви, Ўзбекистоннинг демократия йўлидаги тараққиёти ва Россиянинг уруши каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    “Бугун узоқ тарихга эга, анъанавий Ипак йўлида жойлашган Самарқанд шаҳрида мен Германия ва Ўзбекистон, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақаси ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ҳақида сўзлаш имконига эга бўлдим. Ўзбекистон биз учун ҳозир ҳам, яқин келажак учун ҳам жуда муҳим ҳамкор”, деди Германия канцлери.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    У икки томонлама муносабатлари кенг миқёсда, шу жумладан, иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш муҳокама қилинганини айтди.

    “Шунингдек, минтақада бизни ташвишлантираётган кўплаб масалаларни муҳокама қилдик. Афғонистон Ўзбекистоннинг қўшниси бўлгани сабабли, бу масала бизни қаттиқ ўйлантираётганини тасаввур қилишингиз мумкин. Россиянинг Украинага қарши агрессив уруши ҳам суҳбатимиз мавзусига айланди. Албатта, мамлакат ривожланиши ҳақида ҳам батафсил фикр алмашиб олдик. Бу ерда демократлаштириш йўналишида давом эттирилиши лозим бўлган ўзгаришлар мавжуд ва бу ҳам биргаликдаги муҳокамаларимизнинг асосий қисмини ташкил этди”, деди Олаф Шольц.

    Канцлер миграция борасидаги битим ва унинг афғон фуқароларини Ўзбекистон орқали ватанига депортация қилишга таъсири ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Аввало, бу Ўзбекистон билан тузилган келишув - ва у айнан шундай бўлиши керак - ҳамда у бир-бирига боғлиқ икки жиҳатни ўзида мужассам этади. Бир томондан, бизга зарур бўлган истеъдодли кадрлар, ишчилар, мутахассислар ва муҳандисларни Германияга жалб қилиш имкониятини яраца, бошқа томондан, манфаатларимизга мос келадиган ҳолларда ватанга қайтиш жараёнини осонлаштиради.

    Умумий вазиятга назар ташласак, бу келишув катта ўзгаришларга олиб келмаслиги мумкин, бироқ у биз кўплаб бошқа давлатлар билан босқичма-босқич келишиб олмоқчи бўлган намунага мос келади. Бундан ташқари, албатта, турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича махфий музокаралар ҳам олиб борилмоқда, деди у.

    Олаф Шольц санкциялар масаласига ҳам тўхталди. У кўплаб давлатлар ҳукуматлари билан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиб бўлмаслигини муҳокама қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Германия қуруқликдаги чегара назоратини кучайтиргани сабабини айтди.

    Бу зарурий чоралардан биридир. Ҳамма тушуниб турибдики, Германияга ноқонуний йўл билан келадиган одамлар сони жуда юқори ва шу сабабли Германия ҳукумати ноқонуний миграцияни самарали бошқариш орқали бу вазиятни назоратга олишни таъминлашга интилиши табиийдир. Бу янги тамойил Германиянинг барча чегараларида шундай назоратни амалга оширишни ҳам ўз ичига олади, деди у.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Марказий Осиё билан ҳамкорлик

    Канцлердан “Россия ва Хитойнинг бевосита таъсир доирасида” деб қараладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон Германия билан ҳамкорликда нималарга эришиши сўралди.

    Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик масаласига келсак: Биз ушбу мамлакатларни қўллаб-қувватлашни ва сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришимизни алоҳида таъкидлаш жуда муҳим. Бу улар учун ижобий хабар, чунки бу минтақада ўз мустақиллиги ва суверенитети йўлида ишлашни осонлаштиради. Бироқ, бу фақат яхши ҳамкорлар мавжуд бўлгандагина амалга ошиши мумкин. Германия улар учун ана шундай муҳим ҳамкорлардан биридир, дея хулоса қилди канцлер.

    Канцлернинг Марказий Осиёга сафари: Олаф Шольц 15-17 сентябрь кунлари уч кун давомида Марказий Осиёда бўлади: аввал Ўзбекистон, кейин Қозоғистон. Бу унинг ҳукумат раҳбари сифатида минтақага илк сафаридир.

    16.09.2024, 14:26   Изоҳ (0)   8568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Германия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? (рўйхат)

    15.09.2024, 21:44

    Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси соддалаштирилади

    16.09.2024, 09:30

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц икки мамлакат етакчи компания ҳамда банклари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото)

    16.09.2024, 11:50

    Ўзбекистонда доллар курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    16.09.2024, 14:24

    Германия канцлерининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

    16.09.2024, 13:56

    Германия канцлери Самарқандда Халқаро туризм академияси фаолияти билан танишди

    16.09.2024, 13:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.