Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Рейд давомида фуқаро Т.Б. томонидан 4 туп павловния дарахтини қонунга зид тарзда кесганлик ҳолати аниқланди. Натижада табиатга 10 млн 880 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ (0)