Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш мусобақаси якунланди.
Эътиборлиси, ушбу йўналишда иштирок этган ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Маълумот учун, Ҳусниддин Норбеков бундан аввал Рио—2016 ва Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.
Шунингдек, Норбеков Паралимпия ўйинлари рекордини (16.82 метр натижа) янгилади.
Маълумот учун, бундан аввалги рекорд 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида хитойлик Гуо Вей томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда хитойлик спортчи 16.22 метр натижа қайд этган.
Изоҳ (0)