Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 3-саралаши 1-турида Шимолий Кореяга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Жалолиддин Машарипов Насруллаевнинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол этди.
40-дақиқада эса Ўткир Юсупов рақиб тепган пенальтини қайтарди.
Биринчи бўлим Катанес шогирдларининг кичик устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимда ҳам ўзбекистонликлар фаолроқ ҳаракат қилган бўлса-да, дарвозалар ишғол этилмади.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини кичик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистон 2-тур баҳсини Қирғизистонга қарши ўтказади. Сафардаги учрашув 10 сентябрь кунига белгиланган.
ЖЧ—2026 саралаши
5 сентябрь, пайшанба
Ўзбекистон – Шимолий Корея 1:0
Гол: 1:0 — 20 Машарипов
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (4. Фаррух Сайфиев, 70), 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (18. Абдулла Абдуллаев, 70), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 11. Остон Ўрунов (22. Аббос Файзуллаев, 60), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Шимолий Корея: 1. Канг Жу Ҳёк, 14. Чоэ Ок Чол, 3. Кук Чол Жанг, 16. Ким Ю Сонг, 4. Ким Пом Ҳёк, 20. Чунг-сонг Паэк, 22. Ким Кук Бом, 17. Кук Чол Канг, 13. Ил Сонг Ри, 10. Ҳан Кванг-Сонг, 8. Кук-жин Ким.
Изоҳ (0)