• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    “Кариес туфайли семириб кетдим”. Даволатилмаган тишлар қандай оқибатларга олиб келади? 

    Ташқи кўринишдаги муаммолар кайфиятга таъсир қилади. Бундан ташқари, кўзгу қаршисида бесўнақай қоматни ҳам, хунук табассумни ҳам кўриш бир хилда ёқимсиз. Аммо маълум бўлишича, бу муаммолар бир-бири билан боғлиқ.

    Фото: Лиса


    Наҳотки, тишлар билан ошқозон-ичак саломатлиги ва вазн ортиши ўзаро боғлиқ? Ҳа, шундай! Овқатни тўғри чайнаш унинг нормал ассимиляциясига ва организмга бериши мумкин бўлган барча керакли микроэлементларни истеъмол қилишга бевосита таъсир қилади. Тиш-жағ тизими шундай ташкил этилганки, чайнаш пайтида юк тенг тақсимланади. Бу озиқ-овқатнинг яхшилаб майдаланиши ва тупукнинг етарли даражада ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

    Тиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, одам луқмани оғриётган ёки чайнаш ноқулай бўлган томонда чайнамасликка ҳаракат қилади. Юкнинг тақсимланиши ва чайнаш сифати, тупук ишлаб чиқариш бузилади, озиқ-овқат етарли даражада майдаланмайди. Бунда ошқозон-ичак тракти ёки овқатланишнинг бузилиши билан боғлиқ муаммолар юзага чиқади, бу эса вазн ортишига олиб келади.

    Физиологик

    Милкнинг қонаши, ундаги оғриқ, яллиғланиш овқатни самарали чайнашга имкон бермайди. Бу одамлар қаттиқ овқатлардан воз кечишга, юмшоқ овқатларни афзал кўришларига олиб келади. Уларни ейиш янада осонроқ, лекин аксарият ҳолларда калориялари юқори ва ёпишқоқ бўлиб тиш орасидаги бўшлиқда қолади ва патоген бактерияларнинг кўпайишини қўзғатади. Бу оғиз бўшлиғи ҳолатига салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, милк ва тиш юзасини табиий тозалаб бўлмайди, чунки буни қаттиқ озиқ-овқат маҳсулотлари табиий равишда бажаради.

    Чайнаш сифатининг пастлиги ошқозон-ичак трактининг турли касалликларига сабаб бўлади: гастрит, колит ва ҳатто, ошқозон яраси каби. Бу омилларнинг барчаси туфайли вазн ортади ва соғлиқ ёмонлашади.

    Психологик

    Баъзи тишларнинг йўқлиги юз ассиметриясининг пайдо бўлиши, ажинлар ва бурун-лаб бурмалари чуқурлашишига олиб келади. Ойнага қараган одам бу кўринишларни қарилик белгилари, деб ҳисоблайди. Ташқи кўринишидан норози бўлади. Бу, айниқса, аёллар учун стрессдир. Кўпинча улар буни нимадир ейиш орқали енгиб ўтишга ҳаракат қилади.

    Аммо бу хатти-ҳаракат аста-секин одат тусига киради, вазн ортади. Кўпинча эса оғиз бўшлиғи саломатлигини яхшилаш, етишмаётган тиш бўлинмаларини тиклаш кифоя ва ташқи кўриниш ҳам ўзгаради. Оғиз бурчаклари кўтарилади, бурун-лаб бурмалари кичраяди, юз янада жозибали кўринади.

    Нима қилиш керак?

    Муаммоларга дуч келмаслик учун мунтазам равишда гигиена муолажаларини бажаринг ва озиқ-овқат сифатини кузатиб боринг:

    • Тишларингизни кунига 2 марта ювинг;
    • Қўшимча қурилмалардан фойдаланинг (тиш иплари, ирригаторлар);
    • Мунтазам равишда тиш шифокорида кўрикдан ўтинг ва муаммоли тишларни ўз вақтида даволанг;
    • Тишларингизни камида 6 ойда бир марта профессионал тозаланг;
    • Қаттиқ озиқ-овқат истеъмол қилинг, фастфуд, газли ичимлик ва ширинликлардан сақланинг;
    • Тананинг сув балансини тўлдириш учун кўпроқ тоза сув ичинг, сув тиш эмалини ювади ва ҳимоя қиладиган сўлак ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
    05.09.2024, 15:55   Изоҳ (0)   3810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қишда тишлар саломатлиги учун қандай витаминлар керак?

    19.01.2022, 10:26

    Тишлар саломатлиги билан боғлиқ кўп учрайдиган 5 та янглиш фикр

    19.09.2022, 19:47

    Стоматолог-пародонтолог тавсияси: тишлар саломатлиги учун фойдали бўлган маҳсулотлар

    06.08.2024, 11:38

    Кендалл Женнер ва Зендаяни ҳам ортда қолдирган дунёдаги энг гўзал аёл ким?

    05.09.2024, 13:50

    Голливудча озиш: спорт ва парҳезсиз қандай қилиб вазн йўқотиш мумкин?

    05.09.2024, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.