Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг пара ўқ отиш бўйича мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди.
Ушбу йўналишда қатнашган ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медални жамғарди.
Изоҳ (0)