2024 йилнинг январь—июль ойларида жами 3,4 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 890,5 минг нафарга ёки 35,7 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь—июль ойларида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатлар бўйича таснифи қуйидагича:
- Қирғизистон – 1,6 млн нафар;
- Тожикистон – 676,4 минг нафар;
- Қозоғистон – 526,4 минг нафар;
- Россия – 159,7 минг нафар;
- Туркия – 123 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 106,5 минг нафар;
- БАА – 70,6 минг нафар;
- Миср – 22,2 минг нафар;
- Кувайт – 16,7 минг нафар;
- Жанубий Корея – 12,3 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 91,5 минг нафар.
Аввалроқ, 2024 йилнинг январь—июнь ойларида 2,7 млн ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга боргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)