Беш ойда қарийб 2,2 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь—май ойларидаги бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган.
Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Қирғизистон — 995,3 минг нафар;
- Тожикистон — 449,8 минг нафар;
- Қозоғистон — 322,5 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 100,2 минг нафар;
- Россия — 86,5 минг нафар;
- Туркия — 63,9 минг нафар;
- БАА — 55,7 минг нафар;
- Кувайт — 16,5 минг нафар;
- Миср — 13,5 минг нафар;
- Жанубий Корея — 8,3 минг нафар.
59,5 минг нафари эса бошқа давлатлар ҳисобига тўғри келган.
2024 йилнинг январь—май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Изоҳ (0)