• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Халқчил IPO” дастури доирасида Ўзбекистондаги йирик компанияларнинг акциялари сотувга чиқарилади

    Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ Ўзбекистоннинг йирик компаниялари акцияларини фуқароларга оммавий таклиф этишнинг янги босқичи бошланганлигини эълон қилди.

    Аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов “Дарё” мухбирига берган қисқача интервьюсида Давлат улуши бор корхоналарнинг акция пакетлари жисмоний шахсларга сотилиши ҳақида айтиб ўтганди.

    "Мазкур “Халқчил IPO” дастури мамлакатда аҳолининг барча қатламлари орасида кенг мулкдорлар синфини – акциядорларни шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда. Бу учун мазкур босқичда “бирламчи/иккиламчи оммавий таклиф этиш” тамойили асосида “Олмалиқ КМК”, “Ўзбектелеком”, “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” ва “Ўзтемирйўлконтейнер” каби йирик компанияларни акциялари савдога чиқарилмоқда.

    Фото: Google Images

    Аввал хабар берилганидек, ушбу жараённи ўтказишда:

    — KPMG халқаро консалтинг компанияси Стратегик консултант сифатида ва жараённи мувофиқлаштириш учун жалб этилган;

    — Моsaic Financial ва Lightman PR консорсиуми кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкиллаштириш учун PR-консултант сифатида жалб этилган;

    — 6 та инвестицион воситачилари – “Тошкент” РФБ аъзолари, салоҳиятли андеррайтерлар рўйхати (“ғолиблар рўйхати”)га киритилиб, улар билан бош келишувлар имзоланган.

    Бунда “Халқчил IPO”ни муваффақиятли ташкиллаштириш учун Стратегик консултант билан келишган ҳолда бир ёки бир нечта андеррайтерлар “Халқчил IPO” ўтказиладиган муайян компанияларга алоҳида шартномалар орқали бириктирилади.

    Стратегик консултант билан ҳамкорликда акциялар муомаласи ва “Халқчил IPO”ни ташкиллаштириш учун зарур ҳужжатлар ва ушбу компанияларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари комплекс таҳлил қилиниб, унинг натижаларига кўра дастлаб “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг акцияларини жойлаштириш таклифи ишлаб чиқилди.

    Ўз навбатида, Стратегик консултант томонидан қолган жамиятлар комплекс таҳлил қилинмоқда ва уларнинг акцияларни бирламчи жойлаштиришга тайёрлиги, оммавий жойлаштириш стандартлари ва талабларини мос келиши юзасидан тавсия ишлаб чиқилмоқда.

    “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг акцияларини “Халқчил IPO” доирасида оммавий жойлаштиришни амалга ошириш мақсадида:

    Бизнес-режаси/стратегияси ва инвестицион жозибадорлик тарихи (эқуитй сторй) ишлаб чиқиш;
    букраннернинг стандарт хизматлари, шу жумладан жойлаштирилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун салоҳиятли инвесторларнинг аризаларини қабул қилиш, талабномаларнинг жамланган реестрини юритиш ва акцияларнинг “Халқчил IPO”сини ташкил этишни амалга ошириш учун “Капитал-Депозит”, Саtori IB Group ва Саtori Cаpital андеррайтер сифатида жалб қилинди.

    “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда бўлган жараёнга қўшимча равишда, “E-auksion” электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

    “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ акцияларини “Халқ IPO”сини муваффақиятли ташкиллаштиришда андеррайтерлар зарур мобил иловаларга эга бўлган тижорат банклари билан ҳолда ҳамкорлик қилиш имкониятига эга.

    Эслатиб ўтамизки, “битта акция – битта лот” тамойили асосидаги “Халқ IPO”сида иштирок этиш учун аҳолининг барча қатламларига кенг имконият яратиш мақсадида, фуқаролар ўртасида оммалашишга улгурган ва фойдаланувчиларга қулай бўлган “E-auksion” платформасининг жорий имкониятларидан фойдаланилади ҳамда жараёнга қизиқиш билдирган Ўзбекистон Республикасининг барча резидентлари (жисмоний ва юридик шахслар)нинг аризалари жумладан мазкур платформа орқали қабул қилинади.

    Бунда, платформа орқали 24/7 онлайн режимида:

    • талабгорларни қимматли қоғозлар бозори қонунчилиги талабларига асосан идентификация қилиш (ERI, Оne ID ва Mobile-ID);
    • профессионал брокерни танлаб, улар билан шартнома тузиш;
    • депо ҳисоб рақам (акция/облигация учун ҳисоб рақам) очиш;
    • маҳаллий инвесторлар томонидан акцияларни сотиб олиш бўйича буюртмаларни юбориш имкониятлари яратилади.

    Акцияларни жойлаштириш параметрлари (нарх диапазони), “ЎзРТХБ” АЖ акцияларининг инвестиция салоҳияти тўғрисидаги материаллар, шунингдек аризаларни топшириш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлар “КапДепо” консорциуми, Давактив агентлиги, “ЎзРТХБ” АЖ расмий алоқа каналлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали қўшимча тарзда етказилади.

    Бу орқали, жараённинг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчилик хабардор қилиниши таъминланади, жалб қилинган PR консултантлар эса оммабоп тарғибот-ташвиқот жараёнларини ва маркетинг кампаниясини амалга оширади.

    Юртдошларимизни республикадаги энг йирик компанияларнинг акциядорлари – эгалари бўлиш ва уларни бошқаришда иштирок этиш имкониятидан фойдаланишга чорлаймиз", — дейилади Давлат активларини бошариш агентлиги хабарида.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 19 апрелдаги қарорига асосан “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (2%), “Ўзбектелеком” АК (2%), “Ўзбекистон почтаси” АЖ (5%), “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ (5%), “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ (2,4%), “Ўзбек геология қидирув” АЖ (2%), “Ўзбекгеофизика” АЖ (2%), “Ўзбекгидроэнерго” АЖ (2%), “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ (4%), “Темирйўлкарго” АЖ (4%), UzAuto Моtors Powertrain АЖ (5%), “Тошкент РФБ” АЖ (5%) акцияларининг маҳаллий фонд бозорида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказилиши белгиланган.

    24.08.2024, 09:40   Изоҳ (0)   6537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги ҳудудларнинг мастер режалари ишлаб чиқилади

    24.08.2024, 09:10

    Трамп Жон Кеннеди ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларни махфийликдан чиқаришга ваъда берди

    24.08.2024, 08:40

    Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

    23.08.2024, 22:40

    “Дарё” дайжести: 23 августнинг энг муҳим хабарлари

    23.08.2024, 22:17

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди

    23.08.2024, 21:50

    Ўзбекистонда янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

    23.08.2024, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.