Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ ўзбекистонлик болалар 14 август куни Новосибирскдан ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари кўмаги остида Россиядан олиб келинган яна 1 нафар бола ота-онасининг қарамоғига қайтарилди. Улар учун ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказда қолган 1 нафар болани агентлик ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ўз оилаларига қайтариш бўйича ташкилий чоралар кўрилмоқда.
Аввалроқ Малайзияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик 14 ёшли бола ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)