Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилган.
Қайд этилишича, фуқаро М.Ш. жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган. Шунингдек, у ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб қолган.
Damasъда қатнайман. Ходим келди, ҳужжатларимни кўрсатдим. Инспектор нотўғри парковка қилинганини айтди. Жарима қимматлигидан жаҳлим чиқиб сўкиндим ва рациясини олиб кетдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа такрорланмайди. Ходимлар ва фуқаролардан ҳаракатларим учун кечирим сўрайман, — дейди ҳайдовчи.
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март бошларида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар органи ходимининг овқатланиб ўтирган жойига бостириб кириб, тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатганларга чора кўрилганди. Шунингдек, апрель ойида Тошкентда ички ишлар ходимини ўлдириб, ёқиб юборган 3 эркакка ҳукм ўқилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)