Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин 15 август куни телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар 26—28 май кунлари Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналари ва ҳудудлари ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва гуманитар дастурларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)