Парижда ёзги Олимпиадада эркин кураш баҳслари давом этмоқда.
-86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Жавраил Шапиев ўтиш босқичида канадалик Алекс Мурни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Энди у 9 август куни кечки дастурда бронза медали учун америкалик Арон Бруксга қарши гиламга чиқади.
Жавраил Шапиев (-86 кг) ярим финал йўлланмаси учун гиламга чиқиб болгариялик Магомед Рамазанов билан курашда мағлубиятга учраган эди.
Магомед Рамазанов финалга чиққани боис ўзбек спортчисида бронза медали учун ўтиш баҳсида қатнашиш имкони пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)