Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов кетма-кет иккинчи марта Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди.
Улуғбек финалда иорданиялик Заид Каримни мағлуб этди. Жангдан сўнг Рашитов ўз таассуротлари билан бўлишди.
“Ҳаммага ассалому алайкум, мен Ўзбекистонда туғулганимдан жуда ҳам бахтлиман ва фахрланаман. Барча имкониятларни яратиб бергани учун ҳурматли президентимизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Ғалаба қозониш учун барча имкониятлар бор эди.
Халқимизга ҳам уларнинг қўллаб-қувватлаганини ҳис қилиб турганимни айтмоқчиман. Барчангизни яхши кўраман. Она, Ота сиз менинг боримсиз. Ҳар бир сониямда сизларни ҳис қилиб турдим. Сизларни жуда ҳам яхши кўраман. Тез орада уйда бўламан”, — дейди Улуғбек.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашитов Токио—2020 Олимпиадасида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)