Таҳлилчилар октябрь ойида Қозоғистонда энг кўп оммалашган ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “Finprom.kz” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси кўпинча Pinterest ва YouTube каби платформаларни афзал кўрган, уларнинг улуши мос равишда 28,1 ва 20,64 фоизни ташкил қилган. Кейинги ўринларни Facebook (18,1 фоиз), Instagram (10,16 фоиз) ва Twitter (9,82 фоиз) ижтимоий тармоқлари эгаллаган.
Шундай қилиб, рейтингда биринчи бешлик қуйидагича кўринади:
- Pinterest;
- YouTube;
- Facebook;
- Instagram;
- Х (собиқ Twitter).
6-ўринда “BKонтакте” ижтимоий тармоғи жойлашган, TikTok статистикада акс этмаган. Қайд этилишича, деярли йил давомида Pinterest, YouTube ва Facebook каби платформалар етакчилик қилган. Биргина 2023 йилнинг сентябрь ойида энг оммабоп ижтимоий тармоқлар “BKонтакте” (24,95 фоиз) ва Instagram (23,2 фоиз) бўлган.
Facebook дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ бўлиб қолмоқда. 2023 йил октябрь ойи охирида унинг улуши 65,15 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларни Instagram (12,05 фоиз), Twitter (8,75 фоиз) ва Pinterest (8,47 фоиз) эгаллади.
Изоҳ (0)