Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-66 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова Олимпиададаги илк жангини АҚШ вакили Морелле Маккейнга қарши ўтказди.
Биринчи раунд Навбаҳорнинг 4:1 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди. Иккинчи раундда эса АҚШ вакили 1:4 ҳисобида устунлик қилди.
Ҳал қилувчи раундда эса Навбаҳорнинг қўли баланд келди ва кейинги босқичга йўл олди.
Энди у ярим финал йўлланмаси учун 3 август куни жанг қилади.
Изоҳ (0)