Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғалабали иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
У чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррел билан кечган муросасиз баҳсда устун келди. Энди у финал йўлланмаси учун озарбайжонлик Зелим Коцоевга қарши татамига чиқади.
Аввалроқ -100 кггача вазн тоифасида Музаффар Тўрабоев 1/8 финалда қозоғистонлик Нурлихан Шарханни мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)