Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.
Аёллар ўртасида —78 кг вазнда Ирисхон Қурбонбоева 1/8 финалда япониялик Рика Такаямага мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Шу тариқа ўзбекистонлик дзюдочи қизлар яккаликда ўз иштирокини якунлади. Улар ичида фақатгина Диёра Келдиёрова совринли ўринни қўлга киритди.
-100 кг вазнда Музаффар Тўрабоев 1/8 финалда қозоғистонлик Нурлихан Шарханни мағлуб этди.
Тўрабоев чорак финалда Михаил Коррелга (Нидерландия) қарши татамига чиқади.
Изоҳ (0)