• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Метан нархини бозор белгилайди” — Бош вазир матбуот котиби

    Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов бугун ўтказилган йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Бош вазир матбуот котибининг маълум қилишича, президент топшириғига кўра, нон ва буғдой нархлари эркинлаштирилгани каби, метаннинг нархини ҳам жойларда рақобат асосида барқарорлаштириш чоралари кўрилади.

    1 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов президент топшириғига биноан вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди ҳукумат раҳбари матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.

    Унинг сўзларига кўра, йиғилишда “метан нархининг юқори чегарасини” бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди, эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди.

    Фото: “Дарё”

    Бош вазир президентнинг Рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Бош прокуратура ва Энергетика вазирлигига ёқилғи қуйиш шохобчалари, жумладан, пропан гази бўйича рақобат муҳитини яратиш орқали нархларнинг кескин ошишига йўл қўймаслик чораларини кўриш бўйича топшириқларини эълон қилди.

    “Давлатнинг нархларни тартибга солишга аралашуви рақобат муҳитининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли, нархларнинг юқори чегараси бўлмайди; Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича президент топшириғи берилди. Бу худди нон ва буғдой нархларини либераллаштириш мисолида бўлгани каби амалга оширилади”, деди Бекзод Ҳидоятов.

    Бош вазир матбуот котибининг таъкидлашича, тадбиркорларга нархларни белгилашда эркинлик бериш “ўзлари хоҳлаган нарсани қилиш имкониятини англатмайди”. Шу муносабат билан тўртта сектор раҳбарлари нархларнинг сунъий равишда бир неча баробар оширилмаслигини таъминлайди.

    Бундан ташқари, метан шохобчалари сиқилган газ сарфини ҳисоблаш учун Uzinfocom’дан тизим ўрнатиши керак бўлади.

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида газ қуйиш шохобчаларининг максимал нархи 3950 сўмдан белгиланиши ҳақида маълумот тарқалди. Бекзод Ҳидоятов бу ҳақиқат эмаслигини, ҳокимликларга бундай кўрсатма берилмаганини таъкидлади.

    Тез орада Энергетика вазирлиги, Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан соҳадаги ўзгаришлар ҳақида алоҳида матбуот анжуманлари ўтказилади.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров аввалроқ метан нархининг юқори чегараси бекор қилинишини тўғри қарор деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, “ҳукумат нархларни белгилаб, амалдорлар лимит тақсимлаб, жадвалларни ўрнатиб, кимга газ бериш ва газ бермасликка қарор қиладиган” режимдан воз кечиш керак.

    2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарори қабул қилинган ва 1 августга қадар автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг юқори нархи 3750 сўм этиб белгиланган эди.

    Молия вазирлиги ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтирилмаган.

    Қайд этиш керакки, 2023 йилнинг сентябрь ойида қабул қилинган ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи дастлаб 3250 сўм, шу йилнинг апрелидан 3350 ва 1 июндан бошлаб эса 3750 сўмдан ошиб кетмаслиги белгиланган эди.

    Эндиликда тадбиркорлар метан газ нархини ўзлари мустақил белгилайди. Шу билан бирга, тўртта сектор раҳбарлари нархларнинг сунъий равишда бир неча баробар оширилмаслигини назорат қилиб боради.

    01.08.2024, 20:35   Изоҳ (0)   7506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди  

    01.08.2024, 20:15

    Андижонда метан газнинг максимал нархи 3950 сўм этиб белгиланди 

    01.08.2024, 19:39

    Андижонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 61 ёшли ҳайдовчи вафот этди 

    01.08.2024, 19:33

    Uzum Банк Uzum виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди

    01.08.2024, 19:30

    Тошкентдаги дўконларда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди 

    01.08.2024, 18:45

    Андижонда метан газ нархи ошдими? 

    01.08.2024, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.