Якунда ҳакамлар Гадфа 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганини эътироф этди.
Шу тариқа, Қозоғистон бокси Париж Олимпиадасида иккинчи йўқотишга учради. Аввалроқ байроқдор Асланбек Шимбергенов ҳам мусобақадаги илк жангида имкониятни бой берган эди.
Камшибек Конкабаев ушбу вазн тоифасида жанг қилаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловнинг энг асосий рақиби дея қаралаётган эди.
Ўзбекистон вакили ўзининг биринчи жангида норвегиялик Омар Шиҳага қарши рингга кўтарилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Баҳодир Жалоловнинг чорак финалда австралиялик Теремоана Juniorга қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)