Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-54 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Нигина Ўктамова Шимолий Корея вакиласи Чолми Пангга қарши жанг қилди. Учала раундда ҳам шимолий кореялик боксчи устунлик қилди ва ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа Нигина мусобақадаги иштирокини якунлади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўктамова дастлабки босқичда мисрлик Ёмна Айяд билан жанг қилиши керак эди. Бироқ рақиб рингга чиқмаслигини маълум қилган ва Нигина тўғридан тўғри кейинги даврага йўл олганди.
Маълумот учун, Нигина 2003 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2021 йилнинг апрелида Польшада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.
Бундан ташқари, Нигина бир қатор ёш тоифаларида қитъа биринчилиги, шунингдек, кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олган. 2021 йил Ўзбекистонда қизлар ўртасида “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” номинациясида ғалаба қозонган. Халқаро майдондаги натижалари натижалари эвазига давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Изоҳ (0)