Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) ва италиялик рақиби Жанмарко Кардило (12-1-2, 2 КО) ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда Топ Ранк промоутерлик компанияси ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида хабар берди.

Жанг 26 июль куни АҚШнинг Нью-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Кардило соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жангда иштирок эта олмаслиги маълум қилинди:
Баҳодир Жалолов ва Жанмарко Кардило ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги жанг бекор қилинди. Кардило соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жангдан воз кечишга мажбур бўлди, — дейилади Топ Ранк баёнотида.
CARD UPDATE 🛎️
— Top Rank Boxing (@trboxing) July 23, 2025
The Bakhodir Jalolov-Gianmarco Cardillo Heavyweight fight has been canceled after Cardillo was forced to withdraw due to a medical issue.
First bell for Saturday’s #ZayasGarcia event at @TheTheaterAtMSG will now be 6PM ET.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу кунга қадар профессионал боксда 15 марта жанг ўтказиб, уларнинг 14 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонган бўлса, бир баҳсда очколар ҳисобига рақибдан устун келган. У сўнгги жангини 5 апрель куни Остона шаҳрида украиналик боксчи Игор Шевадзуцкийга (12-3, 10 КО) қарши ўтказган эди. Ушбу баҳсда Жалолов ҳакамлар якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)