Турк романтик комедиялари ва мелодрамалари мухлислар севадиган турдизиларнинг алоҳида тоифасидир. Шу муносабат билан Box Office Türkiye портали сўнгги ўн йил ичида энг кўп томоша қилинган турдизи лойиҳаларининг рейтингини тузди.
“Ижарага олинган севги” (2019)
- Туркиядаги рейтинги 8,3
- Бош ролларда: Бариш Ардуч, Элчин Сангу, Солиҳ Бадемжи ва бошқалар.
Омер — муваффақиятли бизнесмен, у уйланишга шошилмайди ва бу қариндошларини жуда хафа қилади. Шу сабабли қаҳрамоннинг аммаси Омер учун гўзал қиз билан учрашув уюштиради, аммо қиз бўлажак куёвни ҳайратда қолдира олмайди. Омер бу ёқимсиз учрашувдан қочмоқчи бўлиб, Дефне исмли нотаниш официант қизни ўпиб қўяди. Аёл Дефнега битим тузишни таклиф қилади ва жиддий оилавий муаммолари туфайли у рози бўлади, бунинг оқибатларини тасаввур ҳам қилмайди.
“Тўрғай” (2018)
- Туркиядаги рейтинги 7,9
- Бош ролларда: Жан Яман, Демет Ўздемир, Ўзнур Серчелер ва бошқалар.
Санем — китоб ёзишни ва оролда яшашни орзу қилувчи ёш қиз. Бироқ ота-онаси унга қатъий талаб қўяди: ё иш топиши, ё турмушга чиқиши керак. Санем биринчи йўлни танлайди ва опаси ишлайдиган агентликка ишга жойлашади. Айни шу пайтда фирма эгаси нафақага чиқишга қарор қилади ва бошқарувни ўғилларига топширади. Санем жаноб Азизнинг катта ўғли — Жан билан тасодифий учрашиб қолади.
“Олча мавсуми” (2014)
- Туркиядаги рейтинги 6,5
- Бош ролларда: Ўзге Гюрел, Серкан Чаёғлу, Нилпери Шоҳинкая ва бошқалар.
Ойку дизайнер бўлишни орзу қилади, шунингдек, у болалигиданоқ дугонасининг акаси Метега кўнгил қўйган. Йигит унга эътибор бермайди ва бошқа қиз билан муносабат ўрнатишга уринади. Шундай вазиятда Ойку биринчи кўришдаёқ унга меҳр қўйган тадбиркор Аяз билан танишиб қолади. У билан учрашгач, бош қаҳрамоннинг ҳаёти бутунлай ўзгаради ва у Метега бўлган ҳисларининг шунчаки болаликдаги муҳаббат эканини англаб етади.
“Гунеш қизлари” (2015)
- Туркиядаги рейтинги 6,2
- Бош ролларда: Эврим Алася, Ханде Эрчел, Буржу Ўзберк ва бошқалар.
Гунеш уч қизини ёлғиз тарбиялаётган ўқитувчи аёл. Тақдир уни тадбиркор Халук Мертоғлу билан учраштиради. Уларнинг муносабатлари тез ривожланиб, Гунеш унга турмушга чиқишга рози бўлади ва қизлари билан бирга Измирдан Истанбулга, Халукнинг уйига кўчиб ўтади. Бироқ тез орада Халук яхши одам эмаслиги маълум бўлади.
“Қулупнай ҳиди” (2015)
- Туркиядаги рейтинги 6,0
- Бош ролларда: Демет Ўздемир, Юсуф Чим, Экин Мерт Даймаз ва бошқалар.
Асли болалигиданоқ муваффақиятли ва машҳур қандолатчи бўлишни орзу қиларди. Бир куни тақдир уни бадавлат оиланинг эркатой вориси Бурак билан тўқнаштиради. Уларнинг биринчи учрашувидан сўнг Асли янги иш қидиришга мажбур бўлади. Яхшироқ иш излаб, у дугонаси билан Бодрумга йўл олади ва у ерда нуфузли меҳмонхонада ишлашни режалаштиради.
“Тўлин ой” (2017)
- Туркиядаги рейтинги 5,9
- Бош ролларда: Жан Яман, Озге Гурел, Хоқон Курташ ва бошқалар.
Ферит севиб қолишдан қўрқадиган муваффақиятли тадбиркор. Бир куни у ўз ресторанини очиш орзусидаги ёш талаба Назлини ошпаз сифатида ишга олади. Дастлаб улар бир-бирига мутлақо зид кўринса-да, вақт ўтиши билан яқинлаша бошлайди ва ҳатто севги ришталарини боғлайдилар. Бироқ уларнинг муҳаббати имконсиз, аммо бу ижтимоий мавқе туфайли эмас.
Изоҳ (0)