Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 29 июль кунги дастурда қиличбозлик бўйича баҳслар ҳам режалаштирилган.
Сабля дастурида ўзбекистонлик Зайнаб Дайибекова кореялик Юн Жисуга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган учрашувда Ўзбекистон вакили 15:11 ҳисобида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларида Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Маълумот учун, қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж—2024 Олимпия ўйинларида боксчи Абдумалик Ҳалоков билан биргаликда Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари этиб танланган эди.
Изоҳ (0)